UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 19:13"Динамо" — "Лочин". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги ўйин учун таркиблар маълум  1 18:44Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  2 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  8 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  3 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  6 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  12 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  7 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  16

Сирож Ҳамроев: “Хўжанд” Суперкубокни ютиб тарихга кириши мумкин эди” Янгиликлар

Сирож Ҳамроев: “Хўжанд” Суперкубокни ютиб тарихга кириши мумкин эди”

Хабарингиз бор, кеча Тожикистоннинг “Истиқлол” ва “Хўжанд” жамоалари мамлакат Суперкубоги соврини учун майдонга чиқишди.

Пойтахт жамоасининг ғалабаси билан тугаган баҳсдан сўнг меҳмон жамоа сафида ҳаракат қилган ўзбекистонлик Сирож Ҳамроев ўйин борасидаги фикрларини билдирди.



“Биринчи бўлимда жамоамиз ажойиб ўйин кўрсатди. Бизга суюкли мухлисларимиз етишмади. Билсангиз, “Хўжанд” жамоасининг бетакрор ва олийжаноб ишқибозлари бор. Улар ҳар доим сафарда ёки уйда биз билан бирга бўлишади. Гарчи, бугун стадионга киритилмаган бўлса ҳам қалбан уларнинг мададини сезиб турдик.

Ҳозирда бутун дунё битта касаллик билан курашмоқда. Бундай пайтда биринчи ўринда инсон соғлиғи туради. Қисқа қилиб айтганда бизнинг ўн иккинчи ўйинчиларимиз мухлисларимизнинг ҳайқириқлари камлик қилди.

Натижани сақлаб қолиш сўнги дақиқаларда диққатимизни йўқотдик. Бироз эътиборлироқ бўлишимиз керак эди. Суперкубокни ютиш орқали тарихга киришни истаган эдик. Клуб шу вақтгача бирон маротаба ушбу совринга эга чиқмаган экан. Мана яқин кунларда ички чемпионат баҳслари ҳам бошланади. 8 апрель куни Помирнинг ЦСКА жамоасига қарши ўйин билан мавсумни бошлаймиз”, - дейди ўзбекистонлик футболчи.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика