Симеоненинг маҳлуқлашган бўрилари. Нега "Атлетико" - Европанинг энг кучли жамоаси
15 апр 2016 12:00
Янгиликлар
Симеоненинг маҳлуқлашган бўрилари. Нега "Атлетико" - Европанинг энг кучли жамоаси
"Атлетико"нинг рақиблари ўз хатоларидан хулоса чиқармайдиган кўринади. Чорак финалда ЧЛнинг амалдаги ғолибини мағлуб этган мадридликлар Чемпионлар Кубогига ишонч билан даъвогарлик қилишлари мумкин. Аммо улар ҳақиқатдан ҳам кучлими?
"Барселона"га қарши учрашув олдидан "Атлетико" стадиони қуйидаги ёзувлар билан безатилган эди: "Биргаликда ғалаба томон". Мухлислар ўз кумирларига ишонишди ва кейинроқ каталонияликлар ҳам "Атлетико"га паст баҳо бериш нотўғри эканлигини тушунишди. "Атлетико" "Барселона"ни уч йил ичида иккинчи маротаба ЧЛдан чиқариб юбориши. Диего Симеоне кўк-анорранглиларнинг ғилдирагига чўп тиқишидан олдин "Барселона" формасини тиклаб олиши керак эди. Булардан кўра қийин ва мақсадлироқ жамоани топиш амри маҳол.
Аслида "Атлетико"нинг ғалабаси кутилмаган воқеа эмас. Матрасчилар меҳмонда урилган голдан фойдаланишди ва Антуан Гризманн "Висенте Кальдерон"да иккита гол уришга муваффақ бўлди. "Барселона"га пенальти беришмаган бўлсада, каталонияликлар ғалабага ҳақли эмасликларини тушуниб етишди.
Бу ҳақда Луис Энрике ҳам билади ва "Атлетико" яхшироқ бўлганини тан олди.
Симеоне шундай мутахассиски, унинг жамоаси хатто MSN дек триоси бор "Барселона"ни қўрқита олди. Бу жамоа таслим бўлишни билмайди.
"Атлетико" - ўз мақсадига эга, чидамли, ҳар қандай қийинчиликларга тайёр жамоа. Бизданда кучлироқ жамоалар бор, аммо биз уларга қарши кураша оламиз" - дейди Диего Симоне.
Бу ҳақиқат. "Атлетико" футболчилари ҳимоячиларга прессинг уюштириб, рақиб майдонида тўпни олиб қўйиш учун сўнгги тери оқиб тушмагунча меҳнат қилади. Мессидан хотиржамлик билан тўпни олиб қўйган темир асабли Филипе Луис ва сирпанишларда рақибга имкон бермаётган Диего Годин ва Хуанфран жамоага куч бериб турди ва стадиондаги бақиришлар хатто Каталонияда ҳам эшитилди.
"Атлетико"нинг биринчи голи тинимсиз тўпсиз ҳаракатланиш yатижасида юзага келди.
"Биз биринчи бўлимда гол уриб, ҳар бир вазият учун курашмоқчи эдик" - дейди Симеоне ва унинг режаси иш берди. Аргентиналик мутахассиснинг сўзларига кўра, унинг шогирдлари нимага қодирликларини исботлаб беришди. Тўпга кўп ҳам эгалик қилавермаган "матрасчилар" хавфли ҳужум яратишда рақибдан устун бўлишди.
Ҳамма кўриниб турган нарса ҳақида гапиряпти: Мадридликлар ҳимояланишни билишади. Кўпчилик Европанинг энг яхши оширмачилари турнирни тарк этганидан хафадир, аммо ташкилотчилик ва меҳнаткашлик ғолиб бўлганидан мамнун бўлиш лозим.
Статистика алдамайди: ЧЛда пасни илиб кетиш бўйича қайси клубда энг яхши натижа? Тўғри, "Атлетико". Ким кўпроқ сирпанишлар амалга оширди? Сўзсиз, "Атлетико". Иккинчи қаватларда ким кўпроқ ғолиб чиқди? Яна "Атлетико, қўшимчасига энг яқин таъқибчисидан 25% кўпроқ.
Диего Годин - хавфни йўқотиш ва пасларни илиб кетиш бўйича энг яхши футболчи. Opta порталига ишонадиган бўлсак, жаҳонда энг яхши сифатида саналувчи Давид Алаба ва Мануэль Нойер кўплаб хатоларга йўл қўйишди ва бунинг эвазига "Бавария" голлар ўтказиб юборди, аммо ҳозирча "Атлетико" идеал ўйин кўрсатяпти.
Гап шундаки, Симеоне шогирдлари футболни хавфсиз ўйинга айлантиришди. Улар учун таваккал йўқ, улар учун ҳимоя - санъат тури. Жамоа зерикарли ўйнамайди, вақтни чўзмайди ва автобус қўймайди. Улар роҳат олиш учун ўйнашади.
Жамоага хавф яқинлашганда, улар саросимага тушишмайди, шунчаки бундай вазиятлардан роҳатланишади. Стадион ҳам адреналиннинг янги дозасини олгандек хурсанд бўлади. "Атлетико" хатто ўз дарвозаси олдидаги бурчак зарбасидан ҳам "мазза" қилади.
"Барселона" Мадридга тўп тепиш, секингина югуриш учун келганди, мезбонлар эса ўтган мавсумда ЧЛни ағдар-тўнтар қилиб юборган жамоани жангга чақирди ва ҳиндулар каталонияликларни "тепиб" ташлашди. Луис Энрике жамоасига қарши ягона фойдали йўл бу - жанг қилиш, чунки уларни футболда енгиб бўлмайди.
Учрашув охирларида "Барселона"нинг биргина голи масалани ҳал қилиб қўйиши мумкин эди, "Атлетико" қўрқмади ва ҳимояга ётиб олмади. "Барса" ўқ узаётган бир пайтда, "матрасчилар" ўз имкониятини кутаётган эди ва улар юзаган келган вазиятдан фойдаланиб қолишди. Ҳимоячининг ҳужуми натижасида гол содир бўлди.
Бетараф мухлис ҳайрон бўлди, аммо "ҳиндулар" ишқибозлари буни аввал ҳам кўришган эди. "Атлетико" - бир бутун жамоа. Бир кун аввал Криштиану Роналдунинг маҳорати "Реал"ни ЧЛ ярим финалига олиб чиққан эди, аммо Гризманн урган гол фақат уники эмас, балки бутун жамоаники бўлди.
Бу ерда бутун жамоа бир кишига умид қилмайди. "Висенте Кальдерон"да бир исмли футболкаларни кўрмайсиз ("Сантьяго Бернабеу"да Роналду), аренада болалар Гризманн либосида, уларнинг ота-оналари эса Габи, Коке, Торрес формасида. Карраско номини эса бутун стадион куйлади.
Ёш бельгияликнинг тез машҳурлашиши жамоанинг рамзини ифодалайди: Номлар ўзгаради, аммо "принциплар" ўзгармайди. Икки йил олдин ЧЛ финалида иштирок этган 18 футболчининг уч нафаригина кечаги ур-тўпалонда қатнашди. "Атлетико"да футболчиларни сақлаб қолиш қийин - аммо бу керак ҳам эмас.
Айнан шу сабаб Симеонени бу ерда бошқалардан кўра кўпроқ яхши кўришади. Бу ҳаммаси - унинг кўра олиш қобилияти ва бу ҳали ҳаммас эмас.
"Сўнгги уч йил ичида Европанинг энг кучли жамоалари орасида бўлиш - муҳим қадам, аммо биз кўпроғига умид қиляпмиз" - дейди Симеоне.
Агар "Манчестер Сити" ярим финалда "Атлетико"га қарши ўйнашни кутаётган бўлса - бу яхши. Улар ҳамма шундай ўйлашини истаяпти. "Атлетико" - аҳил ва бу аҳиллик финалга етиб бориш учун эмас, балки Миландаги жангда ғалаба қозониш учун ёрдам беради.
Жасур Асланов таржимаси
Фикрлар