

"Четдан қараганда кўринмайдиган нарсаларни ҳисобга олиш керак. Улардаги кучли мутахассис жамоани яхши бошқармоқда. Флорентино ҳам ўз ишининг устаси, дунёдаги энг яхши клубни зўр бошқармоқда. У "Реал"даги футболчиларнинг рақобатбардошлигига жуда талабчан.
Рамос кетди, Роналду кетди, Бензема кетди, Касильяс кетди. Клуб эса ўз даражасини сақлаб қолди. Клуб ишларини бошқариш модели - мақтовга лойиқ" - дейди Симеоне.



