

"Бу одатий ҳол. Биз деярли бутун мавсум давомида энг юқорида бўлдик. Яна 11та ўйин қолди.
Одамлар "Барселона"нинг ёмон эканлигини айтишди, аммо сиз уларнинг Парижда нималар қилганини кўринг. Уларда янги президент бор ва кўп нарса юқориламоқда.
"Реал" доим ўз ўйинларидан очколар йиғади. Бизда иш бор ва биз ўз йўлимизда давом этамиз. Ортимиздан биз турган жойни эгалламоқчи бўлган икки "маҳлуқ" келмоқда", - дейди Симеоне.
"Атлетико" 63 очкога эга. "Реал"да эса 57 очко бор, "Барса" эса битта ўйин кам ўтказган ва 56 очкога эга.



