

Бу ҳақда Симеоне қуйидаги саволга жавоб бераётиб айтди:
"Сизни чуқур ҳимояланадиган мураббий деб ҳисоблашларидан хафа бўлмайсизми?"
"Йўқ, тўғриси, бундан хафа бўлмайман. Футболда қанчалик яхши ҳимоялансанг, шунчалик зўр ҳужум қиласан. Мен деярли барча чемпионатлар баҳсларини томоша қиламан. Барчасида голлар урилади. Камроқ гол ўтказган жамоа, ғалабага яқинроқ бўлади" - дейди Симеоне.



