Симеоне: "Де Пауль "Атлетико"га ўтишни хоҳлади"

Alisher
21 июл 2021
"Атлетико" бош мураббийи "Удинезе"дан ярим ҳимоячи Родриго Де Пауль трансфер қилингани ҳақида гапирди.

"У менга қўнғироқ қилди ва "Атлетико" у ўтишни хоҳлаётган ягона жамоа эканлигини айтди. Мен унга у билан 20 кундан сўнг учрашишимизни айтдим ва мана, Родриго шу ерда.

Бизга шундай ўйинчилар керак. Бугун ярим ҳимоячининг вазифасига фақатгина пас бериш кирмайди, балки голлар уриш ҳам киради", - дейди Симеоне.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" Де Пауль учун "Удинезе"га 35 миллион евро тўлади. Футболчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 10та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia