

"Бу ерда гапирадиган гапнинг ўзи йўқ. Хавотир олманг - биз доимгидек шу ерда бўламиз", - деб жавоб берди мураббий Мадрид клубидаги келажаги борасида берилган саволга.
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, "Атлетико" раҳбарияти ҳеч бир мураббий билан алоқага чиқмаган. Клуб Симеонега ишонади ва унда ҳозир ва келажак учун мураббийни кўради.
"Атлетико" мавсум сўнггига кўра Чемпионлар Лигасига чиқди. Симеоне "рохибланкос"да 2011 йилдан бери ишлайди. Клуб унинг қўл остида 8та соврин ютди.



