

"Яхши ҳимояландик. Икки гол пенальтидан ўтказиб юборилди. Ғалаба голи эса бошимизни мағрурларча кўтариб майдондан чиқиб кетишимизга ёрдам берди. Йигитлар бор кучи билан ҳаракат қилди.
Ўтган мавсум билан қарзимизни узаётгандекмиз. Омадимиз келган пайтда чемпион бўлдик. Ҳозир эса бироз пасайиш бор. Жамоа ЕЧЛдан чиқиб кетишни истамайди, шунчаки ушбу мусобақада узоқроққа боришни истаймиз.
ЕЧЛ учун кураш - бизнинг реаллигимиз. Буни тўғри қабул қилишимиз керак", - деди Симеоне.



