Силва: "Мальдини ва Нестадан кўп нарса ўрганганман"

"Челси" ҳимоячиси Тиаго Силва фаолиятининг бошида қайси футболчилардан кўп нарса ўрганганини айтиб ўтди:

"Ҳар бир мамлакатда футболга нисбатан турлича қараш бор. Мен энг яхши мудофаа мактабларидан ҳисобланадиган Италияда анча улғайдим. Фаолиятимнинг бошида 2 профессор билан ёнма-ён ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. 2 йил давомида Мальдини ва Неста билан ўйнаб, улардан кўп нарсани ўргандим".

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳимоячи 2009-2012 йилларда "Милан" шарафини ҳимоя қилган. У "россонерилар" сафида бир муддат Мальдини ва Неста билан биргаликда тўп тепган эди.


Манба: Football Italia