

Хабар қилинишича, учрашувдан кейин португалиялик мутахассис ечиниш хонасида "Эвертон" футболчилари билан хайрлашди. Шу билан бирга, Силванинг ўзи ҳам ишдан бўшаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди.
"Бу савол мен учун эмас, балки бошқа одамлар учун. Хатоларимиз туфайли катта босим остида қолмоқдамиз", - дейди мураббий.
"Ливерпуль"дан учралган мағлубият туфайли "Эвертон" турнир жадвалида пастки ўринларга тушиб кетди. "Кўклар" 15 турда атиги 14 очко тўплашди ва жадвалда фақат "Норвич" (11 очко) ва "Уотфорд" (8 очко)дан олдиндалар.
Силва "Эвертон"ни 2018 йилнинг ёзидан бери бошқариб келади. Ўтган мавсумда клуб унинг бошчилигида Премьер-лигада саккизинчи ўринни эгаллаган эди.



