

Олинган маълумотларга кўра, бош мураббий Бахтиёр Ашурматов 25 ёшли ҳужумчи Андрей Сидоров билан хайрлашишга қарор қилган. Хуқуқий жихатдан «Пахтакор» футболчиси ҳисобланадиган Сидоров ўтган мавсум айнан Ашурматовнинг таклифига биноан «Бухоро»га бориб, ўйнаганди. Сидоров у ерда 7та ўйин (383 дақиқа) ўтказиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйганди.
Маълумот учун, қўқонликлар сафида ҳозир Отабек Ҳайдаров, Зоҳид Абдуллаев, Шохназар Норбеков ва Ҳамидулло Абдуҳамидов сингари ҳужумчилар бор.



