UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  16 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  14 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  2 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  5 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  1 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  3 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10

Шуҳрат Қурбонов: "Стандарт вазиятлар бўйича ишлашимиз зарурлиги кўриниб қолди" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Стандарт вазиятлар бўйича ишлашимиз зарурлиги кўриниб қолди"

Про-лиганинг 4-туридан олган "Дўстлик" - "Бухоро" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- "Бухоро" жамоаси маҳорат ва тажриба бобида устун эканлиги ўйин давомида сезилди. Таркибимиз ёш, бугун хато ва камчиликларимизни кўриб олдик. Масалан 2 та гол ҳам стандарт вазиятлардан киритилди. Биз шу каби вазиятларда янада кўпроқ ишлашимиз лозимлигини кўриб олдик. "Бухоро" жамоасини ғалаба билан табриклайман ва омад тилайман.


- Таркиби ёш футболчилардан иборат жамоалар тажрибали футболчилари бор бўлган клубларга қарши ўйинда қийналишмоқда. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?


- Ёшларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш керак. "Бухоро"да ўйнаётган футболчилар ҳам 5-6 йил олдин шунақа ҳолатда эди. Барчаси ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди, ёш футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти зарур.


- Дастлабки 4 та турда 4 та мағлубият. Бу жамоа руҳиятига таъсир кўрсатмайдими?


- Кўрсатади албатта. Лекин биз ишлашда давом этаверишимиз керак. Қанча кўп ишласак, натижаси бўлади. Ҳозир ёш футболчилар ўзаро бир-бирларини тушунишда қийналишаяпти. Бироқ, бу ўткинчи ҳолат. Масалан бугунги ўйинимиз аввалгиларидан яхшироқ чиқди. Ўйиндан ўйинга тажриба тўплаб, кучайиб борамиз. Бугун баъзи  вазиятларда кучли рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика