Шуҳрат Мақсудов: "Танаффусга яхши кайфиятда йўл оламиз"
04 июл 2021 23:11
Янгиликлар
Шуҳрат Мақсудов: "Танаффусга яхши кайфиятда йўл оламиз"
Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Сурхон" — "Бунёдкор" (1:5) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Авваламбор "Бунёдкор" жамоаси раҳбарияти, мухлислари, ходимлари, футболчиларни бугунги ғалаба билан табриклайман! Айниқса, ўйинчиларга раҳмат айтаман. Боиси, йигитлар мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Таътилга яхши кайфиятда йўл оладиган бўлдик.
Футболчилар билан "Сурхон" жамоасини ўйинини кўриб, ўрганиб чиққандик. Бугунги рақибимизнинг "Қизилқум" билан ўйини менга ёққан эди. Менсимаслик ҳақида гап йўқ. Ҳамма жамоа ҳурмат қилинади. Бугунги ғалаба футболчиларники, улар бунга ҳақли равишда эришишди.
Сўзим якунида АГМК футбол клубига майдонни бизга яхши ҳолатда тайёрлаб бергани учун миннатдорчилик билдираман!", – дейди Шуҳрат Мақсудов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар