UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  2 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  17 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  28 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2

Шуҳрат Мақсудов: "Тайёр футболчиларни сотиб олиб ўйнатишни ҳамма ҳам билади. Биз тўғри йўлдамиз" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Тайёр футболчиларни сотиб олиб ўйнатишни ҳамма ҳам билади. Биз тўғри йўлдамиз"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун майдонга тушган ёш футболчиларимизга катта раҳмат айтаман. "Бунёдкор"нинг мақсади академиядан кўпроқ ёшларни асосий таркибга жалб қилиш. Уларнинг ўйинидан қониқдим, албатта бироз тажриба етишмади. Аммо яқин келажакда улар Ўзбекистон терма жамоасида ўйнайди деган умиддаман. "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман", - деди Шуҳрат Мақсудов.

- Бугун Суҳроб Султонов учта гол ўтказиб юборди. Кейинги ўйинда бошқа дарвозабон майдонга тушиши мумкинми?

- Бу нарсани кейинги турдан олдин билиб олишингиз мумкин бўлади.

- Бекор қилинган гол ҳақида нима дея оласиз?

- Бу гол ҳақида гапирмайман, бу менинг ишим эмас. Нимадир деганим билан ҳеч нарса ўзгармайди.

- Усмонали Исмоналиев ҳужумда ўйнамоқда ва мослаша олмаётгандек. Захирада унинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор?

- Бор, бугун захирадан майдонга тушди (Ҳусайн Эргашбоев - изоҳ championat.asia). Ёш футболчилар тажриба тўплаши учун бироз вақт керак.

- Йил бошида клуб раҳбари билан учрашувдан кейин клубнинг мақсади ўзгармайди дейилганди. Аммо ҳозир мақсадимиз терма жамоага футболчи етказиб бериш дедингиз. "Бунёдкор"дек клубнинг мақсади терма жамоага футболчи етказиб бериши ғалати эмасми?

- Биз имкониятдан келиб чиқиб шу нарсага қўл урдик. Академия нима учун? Ёш футболчиларни асосий таркибга жалб қилиш учун. Тайёр футболчиларни сотиб олиб ўйнатишни ҳамма ҳам билади. Лекин бу йил ёшларга ишонишга қарор қилдик. Биз тўғри йўлдамиз, бунинг учун вақт керак бўлади. Клубимиз раҳбари бу вақтни бизга бердилар. Қайтараман, ёш футболчиларимнинг ўйинидан қониқдим.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика