UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  0 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  0 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  12 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  12 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  4 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  6 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  6 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  9 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1

Шуҳрат Мақсудов: "Шиддатли ўйин бўлишини олдиндан тахмин қилгандик" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Шиддатли ўйин бўлишини олдиндан тахмин қилгандик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (2:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа устози Шуҳрат Мақсудов иштирок этди.

- Аввало АГМК жамоасини кечаги ғалабаси билан табриклайман! Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Пахтакор"га ҳам, дўстим Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКга ҳам шахсан ўзим ва "Бунёдкор" номидан омад тилайман!

Бугунги учрашувда шундай шиддатли ва жанговар ўтиши олдиндан маълум эди. Чунки "Сўғдиёна" жамоаси ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Қолаверса, юқори ўринлар учун кураш олиб бормоқда. 

Биринчи бўлимда футболчиларимиз ўзларига "ўхшамади". Ҳозир нега бундай бўлганини айтиш қийин. Танаффусдан сўнг ўз ўйинимизни топиб олдик. Гарчи дурангга эришган бўлсак-да, йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман!

Маълумки, мавсум аввалида жамоамизнинг асосий таркибидан 6 нафар ўйинчи бошқа клубга ўтиб кетганди. Тўғри, уларнинг ўрнини янгилар билан тўлдирдик, бироқ барибир йўқотишларнинг ўрни билиняпти. Умид қиламанки, давралар оралиғида позициялардаги камчиликларни тўлдирамиз.

Норхоновни бош билан яхши ўйнашини билардик. Буни учрашувдан олдин футболчиларга ҳам айтгандик. Норхонов гол урган вазиятда бизнинг ўйинчилар қандайдир диққатни йўқотиб қўйишди. Бу Шоҳрузнинг маҳорати ҳам дейиш мумкин.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика