UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Париж-2024. Ўзбекистон - Испания (матнли трансляция)  15 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  41 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  21 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  7 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  16 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3

Шу йил ёзда “Реал Мадрид” мутасадди ва вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюради Янгиликлар

Шу йил ёзда “Реал Мадрид” мутасадди ва вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюради

Шу йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Испанияда расмий ташриф билан бўлиб, "Реал Мадрид" клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Учрашув давомида "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда "Реал Мадрид" клубининг футбол мактаби очилиши бўйича келишувга эришилганди.

Ана шу келишув бўйича иш тартибини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Омон Ғофуров Испанияга ташриф буюриб, “Реал Мадрид” академияси раҳбарияти билан учрашди.

Келишувга кўра "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади. Улар футбол мактабларида машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Шунингдек, юртимиздаги истеъдодли болаларни "Реал" Мадридга олиб бориш, "Қироллик клуби" томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинадиган бўлди.

Маълумот учун, "Реал Мадрид" Академияси дунёнинг энг кучли ва замонавий академияларидан бири бўлиб, академия ҳудуди 50 гектар жойни эгаллайди. Бу ерда 1000 нафарга яқин ходимлар иш олиб боради. "Қироллик клуби" академияси айни пайтда хорижий давлатларда фақат Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида иш олиб бормоқда.


Эндиликда ушбу дастур асосида "Реал Мадрид" методологиясини ўзбекистондаги футбол клубларида ҳам қўллаш, футболчилар билан янгича услубда машғулотлар ўтказиш йўлга қўйилади.

Музокаралар натижасига кўра шу йилнинг июнь ойида “Реал Мадрид” клуби академияси мутасаддилари ва вакиллари юртимизга ташриф буюрадиган бўлишди. Улар Ўзбекистонда бир ойга яқин вақт давомида бўлиб, “Қироллик клуби” академиясини ташкил этиш, юртимиздаги футбол мактаблари ва академияларида испан футболи методикаси бўйича иш олиб бориш, болалар футболи мураббийларининг малакасини ошириш, ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш борасида иш олиб боришади.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика