

Олдинроқ, Паварга "Бавария" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.
"Молиявий ҳолатни ҳисобга олиб, тўғри қарор қабул қилишимиз керак. Павар "Штутгарт"да яна бир мавсум қолишини истаймиз. У клубнинг топилмаси.
Паварнинг ўзи нимани хоҳлаётгани муҳим. У вазиятга қандай қарамоқда? Агар керак бўлса Бенжамен ва унинг оиласи билан футболчининг келажагини муҳокама қиламиз. Павар "Штутгарт"да ажойиб мавум ўтказди, Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида яхши ўйнади.
Павар нафақат ажойиб футболчи, балки яхши инсон ҳам. Менга унинг ҳаётга бўлган муносабати ёқади. Бундай йигитни тарбиялаган ота-онага раҳмат айтиш керак" - дейди Рёшке.



