UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  5 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  18 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   5 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  50 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2

Шота Арвеладзе: “Стадиондаги муҳитга гап бўлиши мумкин эмас, аммо майдон ҳолати ўта ёмон эди” Янгиликлар

Шота Арвеладзе: “Стадиондаги муҳитга гап бўлиши мумкин эмас, аммо майдон ҳолати ўта ёмон эди”

“Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувидан кейин “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе матбуот анжуманида қатнашди:

- Ўйлашимча яхши ўйин бўлди. Қолаверса учрашув мухлисларга ҳам ёқди. Курашларга бой футболга гувоҳ бўлдик. Шу ўринда бундай майдонда муносиб тарзда тўп суриш анча мушкул. Аммо, ўйингоҳдаги муҳитга гап бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистондаги фаолиятим давомида бу каби мухлисларни биринчи бор кўрмоқдаман. Наманганлик мухлислар жамоаларини муносиб тарзда қўллаб-қувватлашди.

- Легионерларнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
Ростин бугун “Пахтакор”даги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Гиди ва Тиаголар бундандан яхшироқ ўйнай олишади. Шунингдек, Марко ҳам яхши ўйнади.

- “Пахтакор”ни ғалабасига нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Бунинг сабаби “Навбаҳор” жамоасини ўзи. Рақибни жиддий тарзда таъқиб қилдик. Биринчи бўлимда ўйин назоратини ўз қўлимизда сақлаб турдик. Лекин, кутилмаганда ўтказиб юборилган гол ҳаммасини ўзгартириб юборди. Майдонни ҳолати ўзимизни ўйинимизни намойиш этишимизга тўсқинлик қилди. Очиғини айтиш керак майдонни ҳолати ўта ёмон даражада эди. Бундай шароитда ўйнаш анча қийин. “Навбаҳор” футболчилари бу майдонда машғулот ўтказиб, уй учрашувларини шу ерда ўтказаётганликлари боис тўпни қай тарзда йўналиш олишини яхши билишади. Ҳар икки жамоа ҳам ижоби натижа учун курашди ва унда “Навбаҳор” ғалаба қозонди.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика