UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  13 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  145 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Шота Арвеладзе: "Менга ЎФФдан таклиф бўлгани йўқ" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Менга ЎФФдан таклиф бўлгани йўқ"

Олий лигани кечиктирилган ўйини "Пахтакор" - "Машъал" учрашувидан кейин "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.


- Биринчи навбатда рақиб анча жиддий бўлганини таъкидлаб ўтмоқчиман. "Машъал" жамоаси ҳимояда анча тартибли ва жуда кам гол ўтказиб юбормоқда. Турнир жадвалида ҳам рақиб анча яхши поғонада кетмоқда. Айни пайтда тақвим биз учун жуда зич.

Биз биринчи голни киритганимизда ҳам ўйиндан ташқари ҳолат йўқ экан. Агарда ўша гол ҳисобланганда, таблода 3:0 порлаб турарди. Бу эса ўйин тақдирини ҳал этишимизни осонлаштирарди. Чунки ярим ишни бажариб бўлардик.

Биз ҳар доим яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Янада кучайишни, янада кучлироқ ўйнаш йўлларини излаяпмиз. Бу йўлда бизга мухлислар ҳам ёрдам беришмоқда. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда янада кўпроқ мухлислар ташриф буюришади.

Азим Аҳмедовнинг ўйини? Мен бир футболчига баҳо бермайман. Ростин Гриффитс нега ўйнамади? Чунки унда жароҳат бор.

Терма жамоа? ЎФФдан менга расман таклиф бўлгани йўқ.

Нега доим классик кийинаман? Чунки "Пахтакор"га мос равишда кийиниб юришни истайман.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика