UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  0 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  0 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  2 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  6 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  4 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0

Шота Арвеладзе: "Жаҳон чемпионати футболда гол уриш қийинлашганини кўрсатди" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Жаҳон чемпионати футболда гол уриш қийинлашганини кўрсатди"

Суперлиганинг 16-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг "шерлар" устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

- Ҳар доим ишни бошлаш қийин кечади. Ўртада деярли 1 ой тўхталиш юзага келди ва бундай вазиятда жамоа ўйинга қайта кириб олиши албатта мушкул иш. Ўйинни назорат қилдик. Ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлгани ҳар иккала жамоага ҳам тезкор ўйин кўрсатишига ҳалақит қилди. Ўйлашимча, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ масалани ҳал этиб қўйиш имконияти пайдо бўлганди. Аммо бундан фойдалана олмадик. Бу ҳам қайсидир маънода жамоамиз характерини кўрсатишига йўл очиб берди. "Бухоро" яхши шаклланган жамоа, ҳимояланишда жуда тартибли ўйнайди. Рақиб икки маротаба гол уриш учун вазиятга эга бўлди.

Тақвим жуда зич, яқин орадаги ўйинлар бир-бирига жуда яқин. Шу боисдан ҳам тезда яна формага қайтишимиз лозим.

Давралар оралиғида биз Драган Черанни сафга қўшиб олдик. Шунингдек, форс-мажор руй бериб ўзимизнинг ҳурматли футболчимиз, спортчи Игорь Сергеевни қайтардик.  Ўйлайманки, Сергеев ҳам бизда ҳали ёрдам беради. Ҳужум чизиғида рақобат кучайди. Мураббий учун мавсум давомида тактик схемани ўзгартиргандан кўра ротация қилиш осонроқ. Шунда таркибдаги футболчиларда ҳам имконият тақдим этилади ва жамоа ўйинининг чизгиси бузилмайди.

Суперлига ҳозирда бироз бошқача кўриниш олган. Баъзи жамоалар билан ўйиндаги қўлга киритилган очколар якунда куйиб кетади. Бу билан чемпионатда ўткинчи ўйинлар бор демоқчи эмасман. Ҳеч қачон бундай демайман. Шунчаки формат шундай кўриниш олган. Биз айнан шундай ўйинларда таркибда ротация қилиш имкониятига эга бўламиз. 

Жаҳон чемпионати бизга биринчи навбатда гол уриш қанчалик қийин бўлаётганини кўрсатиб бермоқда. Иккинчи тарафи, барча катта жамоалар ўйинни асосан рақиб майдончаси олдида ўтказишини кўряпмиз. Тўғри, мундиалдаги даража умуман бошқа. Аммо биз ҳам шунга интиляпмиз, академия тарбияланувчиларига ҳам тўп билан муомула қилишни, нафақат қанотлар бўйлаб, балки марказда ҳам тўп билан ўйнаш кераклигини уқтиряпмиз. "Пахтакор" ҳам доим биринчи рақам остида ўйнайди. Айнан шу жиҳатларни янада такомиллаштириш устида ишлаяпмиз. Албатта бундай услубда ўйнайдиган жамоалар якунда 3-4 маротаба рақибнинг қарши ҳужумларини ўтказиб юборишади. Айнан шу паллада ҳимоя чизиғи хушёрроқ бўлмоғи зарур.

Масалан Германия ва Испания ҳам шу услубда ўйнайди. Баъзан эса кучли жамоаларга омад кулиб боқмайди. Бу футбол. Жаҳон чемпионатида тактик ўйинлар ҳам кўплаб учрамоқда. Масалан Бельгия - Япония учрашуви энди мураббийлик соҳасига кириб келаётган ёш мутахассислар учун жуда фойдали бўлди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика