UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:18ЕЧЛ. "Реал" ва "Милан" ўзаро баҳс олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  4 01:15ЕЧЛ. "Ливерпуль" – "Байер" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  30 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  23 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  4 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  3 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  9 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

Шота Арвеладзе: “Футболчилар чемпион бўлишганидан кейин ҳам ойлик маошлар ва мукофот пулларини олишда давом этишади” Янгиликлар

Шота Арвеладзе: “Футболчилар чемпион бўлишганидан кейин ҳам ойлик маошлар ва мукофот пулларини олишда давом этишади”

“Динамо” – “Пахтакор” учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар мураббийи Шота Арвеладзе ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Терма жамоадаги ўйинлардан кейин футболчиларнинг яна жамоа ўйинига мослашиши қийин кечади. Шунга қарамай, футболчиларимизга раҳмат, бугун ўзларини яхши кўрсатишди. Биринчи бўлимда “Динамо” яхши ўйнади, ҳисобни очди, аммо бўлим якунида иккита гол уришимиз жамоамиз натижасига катта таъсир қилди. Иккинчи бўлимда захирадаги футболчиларнинг туширилиши ўйинимизни янада кучайтирди ва 4:1 ҳисобда ғалаба қозондик. Жамоамизда маҳорат юқорилиги ва ўйин жаҳатдан устун эканлигимиз кўринди.

- Чемпионликдан кейин жамоани руҳлантириш қийин кечмаяптими?
- Бу профессионализм. Ахир, футболчиларимиз чемпион бўлишганидан кейин ҳам ойлик маошлар ва мукофот пулларини олишда давом этишади. Чемпионатни, рақибларни ва мухлисларни ҳурмат қилишимиз шарт. Бугун жамоамизнинг чиройли ўйини барча мухлисларни қувонтирди, деб ўйлайман. Самарқандда ҳам мухлислар чиройли ўйинни олқишлашди.

- Биринчи давра ва иккинчи даврадаги “Динамо” орасида қандай фарқ кўринди?

- Бугунги ва Тошкентдаги “Динамо”га қарши ўйинларимизни эслайдиган бўлсак, биринчи даврадаги “Динамо”да ишонч юқори эди, биз уларни қийинчилик билан мағлуб эта олгандик. Бугун биринчи бўлим якунида иккита гол уришимиз вазифамизни осонлаштирди. Бугунги “Динамо”га бу ўйингача бўлган кетма-кет муваффақиятсизликлар таъсир қилмоқда, деб ўйлайман. Умуман олганда эса, “Динамо”ни курашувчан ва жанговар жамоа деб биламан. “Динамо” кейинги 4 та турда очколар олиб, лигада қолишини тилаб қоламан.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика