"Шўртан"да латвиялик ҳимоячи кўрикдан ўтмоқда
25 янв 2015 14:51
Янгиликлар
"Шўртан"да латвиялик ҳимоячи кўрикдан ўтмоқда
Ғузорнинг "Шўртан" клуби Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Бугун Муҳтор Қурбонов шогирдлари "Нефтчи" билан ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилгани ҳақида хабар бердик.
Бу ўйинда ғузорликлар сафида Виталий Смирнов ҳам ҳаракат қилди. 1986 йилда туғилган латвиялик ҳимоячи жамоада кўрикдан ўтмоқда. Ушбу футболчи 2014 йил ёзида "Олмалиқ"да кўрикдан ўтиб ўз юртига қайтиб кетганди.
Латвия терма жамоаси аъзосининг сўнгги клуби "Спартак Юрмала" бўлганди. Ундан олдин Риганинг "Сконто" ва "Вентспилс" клубларида ҳам фаолият олиб борган ҳимоячи 2009 ва 2010 йилларда Латвия олий лигасида энг яхши ҳимоячи номига сазовор бўлган. Уч карра Латвия чемпиони ва бир марта Латвия кубоги соҳиби бўлган Смринов агар "Шўртан" мураббийларида илиқ таассурот қолдира олса 2015 йилни олий лигамизда ўтказади.

championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар