UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  0 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   4 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  6 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  37 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3

“Шўртан”да бир мавсум ўйнаб яна Қирғизистон чемпионатига қайтган футболчи ёхуд Санжар Тўрақулов бу сафар “Алай”ни танлади Янгиликлар

“Шўртан”да бир мавсум ўйнаб яна Қирғизистон чемпионатига қайтган футболчи ёхуд Санжар Тўрақулов бу сафар “Алай”ни танлади

Қашқадарёлик футболчи Санжар Тўрақулов бу йилдан яна фаолиятини хорижда давом эттиришга қарор қилди.

Таниқли мураббий Зоир Тўрақуловнинг кенжа фарзанди бўлган 32 ёшли марказий ярим ҳимоячи юртимизда Суперлига жамоаларида ўз ўрнини топишга қийналди. Илгари “Шўртан”, “Андижон” ва “Обод” жамоалари сафида Суперлигада ўйнаган бўлсада, барқарорликни сақлаб қола билмади. Шу боис футболчи ўз омадини қўшни Қирғизистон чемпионатида синаб кўриш мақсадида 2018-2019 йиллар давомида Бишкекнинг “Алга” жамоасида ўйнади. 2020 йили эса ўзи учун қадрдон бўлган Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қайтиб бир мавсум уйида ўйнади холос. Марказий ярим ҳимоячи жорий мавсум ҳам яна легионер сифатида ўйнашга қарор қилиб, бу сафар Ўшнинг “Алай” жамоасига кўчиб ўтди. Май ойида бошланадиган ОФК Кубоги мусобақасида “Алай” жамоаси ҳам “F” гуруҳида ўз иштирокини бошлайди.  Эътиборлиси ушбу гуруҳдан Қаршининг “Насаф” жамоаси ҳам ўрин олган. 14 май куни Тожикистон пойтахти Душанбеда “Алай” жамоаси гуруҳдаги илк учрашувини “Аждарлар”га қарши ўтказади. Яқинда “Алай”даги легионеримиз Санжар Тўрақулов билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик. 

- Ўтган мавсум сизни “Шўртан”да кўргандик. Бу йил эса Қирғизистонда. “Алай” жамоасида пайдо бўлишингиз қандай юз берди?

- Март ойида “Алай” клуби раҳбарлари мен билан алоқага чиқиб, жамоасига таклиф этди. Шарт-шароитларни ҳаммасини ўйлаб кўрганимдан кейин таклифни қабул қилдим ва яна Қирғизистонга жўнаб кетдим. Билсангиз керак, бу ерда илгари ҳам ўйнаганман. 2018-2019 йиллар давомида “Алга”да фаолият юртганим учун ҳам чемпионат менга бегона эмасди. Қолаверса “Алай” ўтган йили мамлакат Кубогини қўлга киритиб, ОФК Кубоги мусобақасида иштирок этиш хуқуқига ҳам эга бўлди.  

- Янги жамоага қўшилганингизга ҳал кўп вақт бўлмаганини инобатга олиб айтадиган бўлсак, дастлабки таассуротлар қандай?

- Таассуротларим ёмон эмас. Жамоадаги ички муҳит яхши. Футболга бўлган иштиёқ юқори савияда. Раҳбарият футболчиларга имкон қадар яхши шароитларни яратиб беришга харакат қилмоқда. Май ойида Осиёда нуфузи бўйича ОЧЛдан кейинги ўринда турадиган ОФК Кубоги турнирида иштирокимизни бошлаймиз. Жамоанинг олдига ҳар бир ўйинда максимал натижа қайд этиш вазифаси қўйилган.   

- Ўтган мавсум Ўзбекистон ПРО-Лигасида ўйнадингиз. Бу йилдан яна Қирғизистонда фаолият юритиб келмоқдасиз. Чемпионатлар ўртасидаги тавофут каттами?

- Ўзбекистон ПРО-Лигаси билан Қирғизистон чемпионатини деярли тенг деган бўлардим. Хозир бу ерда 7-тур ўйинлари ўтказилди. “Алай” турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди ҳозирча. 

- Чемпионлик учун асосан “Дордой “ билан “Алай” ўртасида кураш кечадими?

- Уларнинг қаторига “Алга” билан “Абдиш Ота”ни ҳам қўшсак бўлади. 

- Ўзбекистонлик футболчилардан яна кимлар бор?

- Мен билан бирга ҳужумчи Идрис Бикмайкин ҳам “Алай”да ўйнамоқда. Шунингдек ўтган мавсум “Нефтчи”да ўйнаган дарвозабон Шерзод Абдураимов ва Темур Толиповни айтиш мумкин.  Булардан ташқари яна ўзбекистонлик мен яқиндан танимаган футболчилар бор. 

- “Алай”да бош мураббий ким?

- Тожикистонлик Нўъмонжон Усупов бошқармоқда. 

- Легионерларданчи?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, Ўзбекистондан мен билан бирга Идрис Бикмайкин келган. Шунингдек Тожикистон, Африка ва Тунис давлатларидан ҳам футболчилар таклиф этилган. 

- “Алай” бу йилги ОФК Кубогидаги иштирокини “Насаф”га қарши баҳс билан бошлайди. Умуман гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дейсиз?

- Жамоамиз ўрин олган “F” гуруҳида кучли рақиблар билан рўбарў келамиз. “Насаф” мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири. Қолаверса “аждарлар” бундан 10 йил олдин ОФК Кубогини қўлга киритган. Таркиби ёшлардан ташкил топган ва тезкор ўйин намойиш этади. Ўз ўйин услубига эга. Уларга қарши ўйин осон бўлмаслигини яхши тушуниб турибмиз. Лекин биз ҳам қараб турмаймиз ва ижобий натижага эришиш учун астойдил курашамиз. Қолган рақибларимиз "Олтин Асир" (Туркманистон) билан  "Хўжанд" (Тожикистон) ҳам ўз мамлакатининг гранд клублари ҳисобланади. ОФК Кубогидаги ўйинлар бошлангунига қадар олдимизда яна вақт бор. Ҳозир асосий эътибор кўпроқ ички чемпионатга қаратилган. 

- Жамоада рақобат қай даражада?

- Ҳар бир жамоада ўзига яраша рақобат бўлгани сингари, “Алай”да ҳам рақобат бор. Албатта уни бўлгани яхши. Чунки рақобат бўлса ўсиш кўзга ташланади.

- Ойлик маошлар бўйича нима дейсиз?

- Қанча миқдорда эканлигини айта олмайман. Лекин маошларимизни ўз вақтида оламиз. 

- Клуб қароргоҳида истиқомат қиласизми ёки алоҳида квартирадами?

- Жамоа ўз базасига эга. Легионерларга қулайлик яратиш мақсадида алоҳида квартира берилган. 

- Суперлигада нима учун ўйнаб кета олмаганингизни таҳлил қилиб кўрганмисиз?

- Суперлигада бемалол ўйнаб кетишимга кучим етади деб ҳисоблайман. 2016 йили собиқ “Обод” жамоаси таркибида Суперлигада ўйнагандим. Кейинчалик жамоа ўз фаолиятини якунлагач, кўп футболчилар сингари мен ҳам жамоасиз қолиб кетгандим. Очиғини айтганда, шундан кейин Суперлига клубларидан таклифлар бўлмади. Шунинг учун Қирғизистондан таклиф бўлди ва икки йил Бишкекда ўйнаб яна “Шўртан”га қайтдим. Бу йил ҳам ўзимизнинг клублардан чорлов бўлмагач, фаолиятимни яна Қирғизистон чемпионатида давом эттиришга қарор қилдим. Агарда Ўзбекистон Суперлига клубларидан таклиф бўлса, бажонидил қайтиб ўйнардим.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика