"Шўртан": Зафар Полвоновни табриклаймиз!

Aslanov Jasurbek
19 фев 2017
Бугун, 19 февраль санасида, Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ҳужумчиси ўзининг қутлуғ 32 ёшини қарши олмоқда.

Ушбу сана муносабати билан “Шўртан” футбол клуби раҳбарияти, ходимлари, мураббийлар гуруҳи, футболчилар ва кўп минг сонли фидойи мухлислари номидан Зафар Полвоновга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, тинчлик, узоқ-умр, футбол соҳасидаги фаолиятига омад, шунингдек, “Оқ бўрилар” жамоаси билан 2017 йилги футбол мавсумида юксак чўққиларни забт этишини, майдонда эса ҳар доимгидек сермаҳсуллик кўрсатиб юришини тилаб қоламиз. 

“Шўртан”ПФК матбуот хизмати


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia