Шомуродовнинг ПСЖга қарши ўйнаш имконияти йўққа чиқди

Aslanov Jasurbek
24 июл 2021, 22:59
"Женоа" ва ПСЖ ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилмайдиган бўлди.

Бугун, 24 июль куни ўтказилиши керак бўлган, "Женоа" ва ПСЖ клублари ўртасидаги учрашув бекор қилинди. Ушбу қарор "Женоа" клуби томонидан қабул қилинган. Бунга сабаб қилиб эса, коронавирус билан боғлиқ вазият кўрсатилган.

"Бу қарорни қабул қилиш биз учун бироз қийин бўлди. Аммо, охирги кунлардаги юқори хавф бизни ушбу қарорни қабул қилишга мажбур қилди", -дейилади "Женоа" клуби баёнотида.

Шундай қилиб, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ва "Женоа" клуби Франция грандига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушмайдиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: football-italia.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›