Шомуродов агенти Элдорнинг "Рома"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

Sherzod Nurmatov
26 июл 2022, 21:11
ProSports Management вакили Қаҳҳор Мўминов мижози Италиянинг "Рома" клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар борасида фикр билдирди.

"Трансфер ойнаси вақтида турли вариантлар ва талқинлар пайдо бўлади. Ҳозир фақат бир нарсани айтишимиз мумкин: Элдор – "Рома" футболчиси. Қолган барчаси матбуотдаги тахминлар холос", – деди Мўминов.

"Ўзгаришлар бўлиши мумкинми? Бу ерда мен ҳеч нарсани истисно қилолмайман", – дея қўшимча қилди агент.

Олдинроқ Италия ОАВ "Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью гўёки бўлажак мавсумда Шомуродовдан умид қилмаётгани ҳақида хабар берганди.

Шомуродов римликлар таркибида 39 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Форвард "Рома"га қадар "Женоа", "Ростов" ва "Бунёдкор" клубларида тўп тепган.

Айни пайтда экспертлар Шомуродовни 8 миллион еврога баҳолашмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: euro-football.ru