

ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чалов "Севилья" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган испан клуби 21 ёшли россиялик футболчини номзодлар рўйхатига киритди. Аввалроқ, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам андалусияликлар қизиқишларига сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.



