UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  3 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  2 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  4 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  2 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  1 13:00"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:36Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади  2 12:10Футзал бўйича Олий лига. БМБ Акбар Усмонов пента-трикка эришган ўйинда "Жиззах"га 9 та гол уриб, чемпионликни тантана қилди!  5 11:43"Ливерпуль" хавбеки АПЛ ва Бундеслигани солиштирди  0 11:19"Ливерпуль" "Спортинг" футболчиси учун курашда МЮдан олдинда  1 10:48«Барселона» жаҳон чемпиони билан шартнома тузишга яқин  12 10:20Анчелотти «Реал Мадрид» президенти Пересни Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин мақтади  6 10:19"Шўртан" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 09:52Хвича Кварацхелиянинг кейинги жамоаси маълум  2

Шомуродов Бундеслигага йўл олиб, Азмун билан бир жамоада ўйнаши мумкин Янгиликлар

Шомуродов Бундеслигага йўл олиб, Азмун билан бир жамоада ўйнаши мумкин

"Рома" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Сериясидан Германия Бундеслигаси томон жўнаш эҳтимоли бор.

Журналист Николо Скирага маълум бўлишича, ҳужумчига Леверкузеннинг "Байер" клуби қизиқиш билдирмоқда. Агар термамиз сардори Леверкузен жамоасига ўтса, у ерда Эрон терма жамоаси форварди Сердар Азмун билан бирга тўп тепади.

Инсайдернинг қайд этишича, Рим клуби Шомуродов учун тахминан 13-14 миллион евро таклиф қилинса, уни сотишга тайёр.

27 ёшли футболчига "Торино", "Кремонезе", "Специя", "Лилль" ва "Вальядолид" ҳам даъвогарлик қилмоқда. 

Элдор "Рома"га 2021 йилнинг ёзида бориб қўшилган. 2022/2023 йилги мавсумда ҳужумчи 9 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. 27 ёшли ҳужумчининг "Рома" билан келишуви 2026 йилда якунига этади. Transfermarkt портали уни 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика