UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  0 17:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  12 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   10 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  4 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  18 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33

Шоҳруз Норхонов: “Европада ўйнаш истагим бор” Янгиликлар

Шоҳруз Норхонов: “Европада ўйнаш истагим бор”

Олий лигага эндигида эндигина дебют мавсумини ўтказаётган “Обод” жамоасининг ёш ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов жорий мавсумда олий лигада тўпурарлар қаторида бормоқда.
Кучлилар сафида илк мавсумидаёқ ушбу ҳужумчи мухлислар меҳрини қозонди. Ўз ўйини билан миллий терма жамоага ҳам чақирилди. Биз Шохруз Норхонов билан учрашиб, ундан фаолияти тўғрисида интервью олдик.
 
-  “Обод” мавсумни бир текисда ўтказа олмаяпти. Аммо чемпионатимиз тугашига оз вақт қолганда жамоа етакчи клублардан ҳам очко тортиб олишнинг уддасидан чиқяпти. Бу нима билан боғлиқ?

-  Мавсум аввалида биз янги жамоа эдик. Чемпионата ўз ўйинимизни топиб олиш бироз қийинчилик туғдирди, деб ўйлайман. Биз ҳозир олий лигада қолиш учун кураш олиб борамиз. Иккинчи давра аввалида таркибимизни бир қатор маҳоратли футболчилар билан тўлдирдик. Айниқса, Анвар ака Ғофуров бизга кўп ёрдам бериб келмоқда. Янги келган жамоадошларим билан тезда тил топишиб кетдик. Бу тарафдан ҳеч қандай муаммо йўқ.  Чемпионат бошидан бир маромда ўйнай олмаётганимизга интрига кучайгани Сабаб бўлса керак.

-  Аввалига жамоада Бобур Зухриддинов бош мураббий лавозимида ишлади, кейин эса Мочинов келди. Мочинов ҳам кетгач, Жафар Ирисметов мураббийлик постини эгаллади. Бундай ўзгаришлар сизларга руҳан таъсир қилмадими?
-  Йўқ. Биз футболчимиз, ким қандай кўрсатма берса, шуни бажарамиз. Ҳар бир мураббийни ўзига яраша тактикаси ва режаси бор. Бу бизга қўл келмоқда. Биз учун энг муҳими ички жипслик ва аҳиллик. Шунинг учун ҳам жамоамиз ғалаба қозоняпти, деб ўйлайман.

-  Фақат аҳиллилик эвазига кучли бўлган жамоаларни мағалуб этиб бўлмайди-ку!
-  Биз ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз. Кучли жамоалардан очко олганимиз  ўзимизга бўлган ишончни янада орттирмоқда

-  Жафар Ирисметов қандай мураббийлар сирасига киради?
-  Мен ҳали кўп мураббийлар билан ишлаб кўрмадим. Ирисметов тажрибали мураббий. Ўйинни қандай ўзгартиришни биладиган ва рақиб жамоанинг заиф нуқтасини топа оладиган жиҳатга эга. Шуни таъкидлаш керакки, мураббийимиз менга ҳужумчи қандай бўлиш кераклигини ўргатмоқда.



-  Сиз рақиб жамоа дарвозасига голлар уряпсиз, лекин клубингиз хавфли зонада. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?
-  Чемпионатимиз якунлангунига қадар олдинда 6 та тур бор. Чемпионатнинг сўнгги ўйинлари жанговар баҳсларга бой бўлади.

-  “Обод” олий лигада қолиб, сизга бошқа гранд жамоалардан таклифлар бўлса, қандай йўл тутасиз?
-  Мен ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман. Олдимда турган вазифам жамоам билан элитада қолиш ва келаси йил ҳам олий лига баҳсларида иштирок этиш.

-  Олий лигада қанчалик тажриба тўпладингиз, балки халқаро мусобақаларда иштирок этиш ниятингиз бордир?
-  Мен шу ёшимгача ҳеч қандай халқаро мусобақаларда иштирок этмаганман. Бу йил олий лигада дебют қилдим. Чемпионатда 24 та тур ўйин ўтказиб кўп тажриба тўпладим деб ўйлайман. Албатта Европа чемпионатларида ўйнаш истагим бор. Бунинг учун тинмай меҳнат қилишим керак. Ҳеч қачон меҳнат қилишдан қочмайман. Шу орқали орзуларимга етишимни жуда яхши биламан. Ҳеч қачон жароҳат олиш ҳақида ўйлаш керак эмас. Пешонамизга нима ёзилган бўлса ўшани кўрамиз.

-  Қайси мураббий қўл остида ишлашни истардингиз?
-  Мен мураббий танламайман. Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша тажрибаси бор. Ҳаммадан бир нарса ўрганса бўлади.

-  Футболчи бўлишингизда асосий сабабчи деб Воҳид Холбоевни кўрсата оласизми?
-  Холбоев “Оқ – тепа” жамоасида мени ўйнатди. Кейин Воҳид Холбоев ўрнига бошқа мураббий келган эди. Ўшанда ўйиним ўхшамади. 1 йил давомида майдонга тушмадим. Фақат машғулот ўтказиб юрдим. Шунда ҳам тушкунликка тушмадим. Ўзим учун машғулот ўтказиб юрдим. Кўпроқ жисмоний ҳолатимга эътибор қаратдим. “Истиқлол” жамоасида 1 йил асосий таркибда тўп тепдим, сўнгра “Обод” мени ўз сафига чақирди. “Обод” жамоасига кўчиб ўтганимдан сўнг жамоа бош мураббийи Бобур Зухриддинов менга футболни қандай ўйнаш кераклигини кўрсатди.

-  Интернет сайтларида сиз ҳақингизда мухлислар томонидан ёзилаётган изоҳларга қандай фикр билдирасиз?
-  Менга бўлган ишонч учун мухлисларга катта раҳмат айтаман. Улар бор, биз бормиз. Лекин бундай сўзларга унчалик эътибор бермасдан, ишлашда давом этиб, кучли ҳужумчи бўлишим керак.

-  Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинлари ҳақида нима дея оласиз?
-  Терма жамоамиз жуда яхши футболчиларга эга. Жамоада ирода ва аҳиллик жуда ҳам кучли. Бош мураббий футболчиларни ўйинга руҳан тайёрлай олади. Сўнгги саралаш босқичининг 2 та турида ғалаба қозондик. Афсуски Эрон билан бўлган ўйинда мағлубиятга учрадик.

-  Мухлисларга тилакларингиз.
-  Мухлисларимиз доим соғ-саломат бўлишсин. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин.

  Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.
Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика