UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  2 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  0 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  4 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12

Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: ”Ғалаба учун боримизни берамиз” Янгиликлар

Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: ”Ғалаба учун боримизни берамиз”

Бугунги Ўзбекистон кубоги финалидан олдин “Пахтакор” жамоасининг иқтидорли футболчиси Шохрух Маҳмудхожиев билан суҳбатлашдик.

- Жамоа айни вақтда чемпионлик ва Осиё чемпионлар лигасини масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилди. Шундай бўлсада, олдинда яна иккита финал кутиб турибди. Кубокда ва Лига кубогида АГМК жамоаси рақиблик қилади. Қайси бирининг даражаси ва аҳамияти юқори?
- Биз учун Ўзбекистон кубоги ва бу йил биринчи маротаба ўтказилган Лига кубогининг фарқи йўқ. Иккаласи ҳам соврин. Энди тўғри ким учундир Ўзбекистон кубоги муҳим. Чунки, у Осиё чемпионлар лигасига йўлланма беради. “Пахтакор” ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда ғолиб бўлишни мақсад қилган.

- “Пахтакор” АГМКни Суперлига доирасида икки бор йирик ҳисобда мағлуб этди. Эртанги ўйин жамоа учун одатдагидек ўтадими ёки алоҳида тайёргарлик олиб борилдими?

- Финалда босиқлик билан, ўз ўйинимизни намойиш этган ҳолда, ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ҳаяжон нафақат бизда, рақибда ҳам бўлиши табиий. Кубокни қўлга киритиш учун боримизни берамиз.



- Айтганимиздек "Пахтакор" муддатдан аввал чемпион бўлди ва ОЧЛга чиқиб бўлди. Қолган учрашувларда футболчиларга мотивация нима бўлади?

- Муддатидан аввал чемпионликни нишонладик. Бунда барчанинг ҳиссаси бор. Муҳлислар, мураббийлар штаби, барча ходимларнинг мехнати эвазига чемпион бўлдик. Қолган тўртта ўйин, иккита финалда ғалаба қозониб, мавсумни мағлубиятсиз якунламоқчимиз. Шота Арвеладзе бир нарсани доим таъкидлайди: “Сизлар чемпионсизлар, тўғри. Аммо, бу тарихда қолди. Бугунги кун билан яшанглар, чемпио эканлигингизни исботланг”. Албатта, хотиржамликка берилмаймиз. Боиси, ота-оналаримиз, яқинларимиз, ишқибозлар биздан доим ғалаба кутишади.

- Шахсан ўзингиз учу бу йилги чемпионат қандай ўтяпти. Ҳаракатларингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизсми?

- Яхши ўтяпти. Футболчи ҳеч қачон ўзидан қониқмаслиги керак. Бўлмаса, ўсишдан тўхтаб қолади.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика