UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида қатнашди.

"Андижон-SGS" клубининг барча футболчилари ва ходимларини ғалаба билан табриклайман. Катта раҳмат айтаман. Бугун майдонда борини бериб, ҳар бир қарич майдон учун курашиб ғалабага эришдик. Осон бўлгани йўқ. Жамоани ғалаба билан табриклайман", - деб гап бошлади Ишанов. 

- Жамоаингиз Фарғона вилояти Ҳокими кубогида ажойиб ўйинлар намойиш этганди. Аммо негадир Про лигада ўша ўйинлар кўринмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Биз Про лигада илк бор иштирок этяпмиз. Футболчиларимнинг кўпи бу даражада ҳали ўйнамаган. Шу боис шогирдларимни тушунаман, хато қилади, адашади, ўйиндан-ўйинга бу нарса йўқолиб боради деб ўйлайман.

- Биламиз жамоа ўзаги ёшлардан ташкил топган. Селекция ишлари қандай давом этмоқда?
- Жамоамиз ўзаги ўтган йил Биринчи лигада қатнашган футболчилардан иборат. Фақат икки нафар янги футболчини қўшиб олдик. Шу йигитларга имкон беришга қарор қилдик. Андижон вилоят футбол академиядаги 2006, 2007 ва 2008 йилларда туғилган ёш иқтиборли футболчиларни кузатиб келяпмиз. Клубимиз президенти Зафархўжа Раҳимов кейинги йилдан Биринчи лигага 2006-2007 йилда туғилган футболчилар иборат жамоани қўйишни режалаштирмоқда. Бу мавсумда "Андижон-SGS" жамоаси олдига Про лигада қолиш вазифаси қўйилган. Таркибимиз анча ёш ва шу ёшлар билан шу вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- "Хоразм" клуби ҳақида нима дея оласиз?
- Бу жамоа анча йиллардан буён Про лигада иштирок этиб келмоқда. "Хоразм"га кейинги баҳсларда омад тилайман, бугун ҳар иккала жамоа майдонга ғалаба учун тушгани кўринди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика