UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  1 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  9 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  14 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13

Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" қароргоҳини тарк этган Янгиликлар

Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" қароргоҳини тарк этган

"Насаф" жамоаси вингери Шоҳруҳ Гадоев айни пайтда клуб қароргоҳида эмас.


Шоҳруҳ Гадоев шу кунга қадар "Насаф" жамоаси билан машғулотларда иштирок этаётганди. Бироқ футболчи янги мавсум учун "Насаф" клуби билан шартномани узайтирганича йўқ. Куни кеча иқтидорли футболчи клуб лагерини тарк этган. Бугун ҳам Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" машғулотларида кўриниш бермаган.

Шоҳруҳ Гадоевга Баҳрайн клуби ва Тошкентнинг икки гранд жамоалари "Локомотив" ҳамда "Бунёдкор" томонидан ҳам жиддий қизиқиш бўлаётганди.  

"Насаф" клуби раҳбарияти ҳам Шоҳруҳ Гадоевга янги шартнома таклиф қилаётганди. Аммо томонлар ҳали келишувга эришишмаган.

Қайд этиш лозим, ўтган мавсумнинг охирида "Пахтакор"га қарши баҳсдан сўнг "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Шоҳруҳ Гадоевнинг ўйинларидан кўнгли тўлмаётгани ва Гадоевнинг ўйинларини мақтаётганларни футболни тушунмаслиги ҳақида матбуот анжуманида алоҳида тўхталганди.

Айни пайтда Шоҳруҳ Гадоев олдида бир қанча вариантлар мавжуд. Тез орада футболчи янги мавсумни қаерда бошлаши маълум бўлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика