Шоҳназар Норбеков “Металлург”га қайтди
05 мар 2016 11:37
Янгиликлар
Шоҳназар Норбеков “Металлург”га қайтди
Мавсумлар оралиғида “Акжайик” жамоасидан тушган таклифга асосан Қозоғистонга йўл олган ҳужумчимиз Шоҳназар Норбеков “Металлург”га қайтди.
Бекободликлар таркибида бешта мавсумда 45 та учрашувда майдонга тушган ҳамда рақиблар дарвозасига 5 та гол киритган форвард “Металлург” билан шартнома имзолади. Шоҳназар айни пайтда индивидуал машғулотлар ўтказаяпти. Саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни бартараф этгач, тез орада чемпионатимизнинг энг тезкор ҳужумчиларидан бирини мухлислар яна майдонда кўришади. Жамоа шифокорларининг таъкидлашларича бунга 3-4 ҳафтача вақт кетади.
Шоҳназар Норбековнинг қўшни мамлакат чемпионатидаги қисқа фаолияти ҳақида тез орада батафсил маълумот берамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар