UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  0 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  0 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  2 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  5 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  45 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2

Виктор Кумиков: "АГМК ҳозирда қийин ҳолатда..." Янгиликлар

Виктор Кумиков: "АГМК ҳозирда қийин ҳолатда..."

АГМК - "Сўғдиёна" учрашуви якунлангач, мезбонлар устози Виктор Кумиков ва футболчи Шоҳназар Норбеков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Одатда ғалаба қозонилмаган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қатнашиш ва нега ғалаба қозона олмаганингни гапириш оғир. Бухорода 60 дақиқа ўйинни ютиб тургандик. Кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Билмадим, негадир яқин масофадан ҳам гол ура олмаяпмиз. Бизга эса оддий вазиятларда ҳам гол уришяпти. Жамоага кўз тегдими, ҳужумда кўплаб вазиятлар яратсакда гол ура олмаяпмиз. Ҳимояда тартибли ўйнаяпмиз. Футболчиларни ҳам алмаштирдик. Бу ўйинда тўрт ҳужумчини бир вақтда майдонда бўлган ҳолат ҳам бўлди. Вазиятлар бор, аммо натижа... Бу гаплар натижа йўқлиги учун баҳона эмас. Футболчиларга тушунтиряпман. Жамоа ҳозирда қийин ҳолатда, бундан чиқиб кетиш учун охиригача курашиш керак, - дейди Виктор Кумиков.

Шохназар Норбеков: - Жамоага омад етишмаяпти, деб ўйлайман. Гол уриш учун кўплаб вазиятларга эгамиз, аммо бундан унумли фойдалана олмаяпмиз. Ғалаба етишмаяпти бизга. Бир ўйинни муваффақиятли ўтказиб олсак, ҳаммаси изига тушиб кетади деб ўйлайман.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика