UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  32 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

Шифокорлар Пеленинг ҳолати барқарор эканлигини тасдиқлашди Янгиликлар

Шифокорлар Пеленинг ҳолати барқарор эканлигини тасдиқлашди

Уч карра жаҳон чемпиони Пеленинг клиник аҳволи барқарор, унинг ҳаёти тўлиқ назорат остида.

Бу ҳақда чоршанба куни Пеле касалхонага ётқизилган клиниканинг матбуот хизмати маълум қилди.

"Тиббий кўрикдан сўнг бемор оддий палатага ётқизилди, реанимация ёки ярим реанимация бўлимига ётқизиш талаб қилинмади. Собиқ футболчи ҳаётий фаолияти тўлиқ назорат остида, клиник ҳолати барқарор", – дейилади хабарда.

Шунингдек, футболчининг қизларидан бири Пеле унга буюрилган дори-дармонлар курсига мослашиш учун касалхонада эканлигини айтди.

2021 йил сентябрида Пеле йўғон ичакдаги ўсимтани олиб ташлаш учун операция қилинганди. 8 декабрь куни у даволаниш учун касалхонага ётқизилиши режалаштирилган эди. Кейинчалик Пеленинг ичаклари, жигари ва ўпкасида ўсмалар борлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Пеле сўнгги ойларда ўтказган кимётерапия бразилияликнинг танасидаги ўсмаларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади.

Маълумот ўрнида, Пеле 82 ёшда бўлиб, уч карра жаҳон чемпиони (1958, 1962, 1970) саналади.

Пеле: "Олтинчи юлдузни интизорлик билан кутяпман"

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика