UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  2 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  1 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  21 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3

Шифокор Аброр Пирриев: "ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмас экан..." Янгиликлар

Шифокор Аброр Пирриев: "ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмас экан..."

"Локомотив" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси шифокори Аброр Пирриев кечаги ўйинда кузатилган воқеа ҳақида маълумот берди.

Кеча ўйин маҳали ҳаво ҳарорати минус 8 даражани кўрсатди. Бундай паст ҳароратда оёқ мушакларини жисмоний юкламага тайёрлаш алоҳида ёндошувни талаб килади. Яна бир муҳим жиҳат ўйин давомида оёқ мушакларининг совиб колмаслигидир. Чунки паст ҳароратда бадан совиши мушакларда моддалар алмашинувини сусайтиради, эластиклиги камаяди, мушаклар спазми юзага келади, натижада жароҳат олиш ва эски муаммолар кучайишига сабаб бўлади. Бу вазиятда муҳим омил футболчининг об-ҳавога мос кийинишидир. Шу сабабли ўйиндан аввал футболчилар учун ўйин кийимларига мос қилиб "гамаш" (спортивные калготки) тайёрлаб қўйилганди.

Майдонга чиқишдан аввал эса бундай "гамаш"ларни кийиш мумкин эмаслиги айтилди. Ўйин комиссари ва инспекторига мурожаат килиб, шифокор сифатида фикримни айтарканман, улар "мумкин эмас"дан нарига ўта олишмади.

Жуда кўп халқаро ўйинларда бевосита иштирок этганман. Шундай, паст об-ҳавода гамаш кийиб ўйналган ҳолатлар кўп бўлган. ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмаслиги... Қолаверса, футболдаги кийиниш коидалари ўйинчининг саломатлигини асрашга каратилган. Шундай экан, паст об-ҳавода баданни совуқдан асраш учун ўйин кийимига мос, ички спорт кийимларни тақиқлаш тўғри эмас.

Чемпионатимизнинг охирги турлари ҳамда кубок баҳслари худди шундай совуқ об-ҳавода ўтиши тайин. Шундай экан, футболчиларимизнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда мутасаддилар ушбу ҳолатни эътиборга олишади деган умиддаман", - деб ёзади Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида



Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика