UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  3 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  5 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  6 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

Шевченконинг "Женоа" билан боғлиқ воқеалари уюштирилганми? Бундан кимлар манфаатдор? Янгиликлар

Шевченконинг "Женоа" билан боғлиқ воқеалари уюштирилганми? Бундан кимлар манфаатдор?

Бугун Италиянинг "Женоа" клуби ноябрь ойида иш бошлаган украиналик мураббий Андрей Шевченкони истефога чиқаргани маълум бўлди.

Ушбу воқеанинг тарихи қизиқ, шартномани муддатидан олдин бекор қилиш эса итальян клуби эгаларига қимматга тушади. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, улар Шевченко ва унинг мураббийлар штабига тахминан 20 миллион евро товон пули тўлаши талаб этилади.

Сентябрь ойида "Женоа" расмий хужжатлари Американинг 777 Partners инвестиция компанияси томонидан сотиб олинди. Клуб президенти Италия ҳукуматининг собиқ раҳбари Сильвио Берлусконининг шахсий шифокори ва кўп йиллик дўсти Альберто Зангрилло ҳисобланади, у бир неча бор коррупция ва солиқлар бўйича фирибгарликда айбланган. Андрей Шевченко Берлусконининг ўзига яқин деб билган кишиларидан бири ҳисобланади, чунки Шева "Милан"да ўйнаган пайтларида клуб айнан Сильвиога тегишли эди.

Шевченкони Генуяга таклиф қилиш ҳамда катта товон пули эвазига хайрлашиш тўғрисидаги барча ҳодисалар Зангрилло ва Берлускони томонидан амалга оширилган улкан фирибгарлик бўлиши мумкин. Энди шўрпешона америкалик сармоядорлар Шевага жарима тўлашади, эҳтимол, Андрей қўлга киритилган маблағнинг катта қисмини ушбу дастурни ишлаб чиққан ишбилармонларга қайтариб беради.

Гувоҳи бўляпмизки, коррупция ва жиноятчилик деярли барча мамлакатда учрайди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика