Шевченко "Женоа" бошқарувини қўлига олгани ҳақида гапирди
10 ноя 2021 22:51
Янгиликлар
Шевченко "Женоа" бошқарувини қўлига олгани ҳақида гапирди
"Женоа"нинг янги бош мураббийи Андрей Шевченко клубидаги илк матбуот анжуманида иштирок этди.
У бунда клуби билан камтарона мақсадларни олдига қўйганини айтиб ўтди.
"Мураббийлик фаолиятимдаги энг муҳим паллалардан бири. Мени Италияга қайтаргани учун Жош Уондер ҳамда "Женоа" лойиҳасига раҳмат айтаман. Италия билан менинг алоқаларим ажойиб ҳолатда. "Женоа" - муҳим клуб. Ушбу лойиҳа мени тўлқинлантириб юборди. Айни дамда асосий мақсад - жамоани А Серияда олиб қолиш. Умид қиламанки, буни уддаласа бўлади.
"Женоа"нинг келажаги буюк эканлигига ишонаман. Январь ойида жамоани кучайтириш ва ғолиблик рухини қайтариш керак. Айрим футболчилар билан бу борада гаплашиб олдим. Улар ҳам жамоани юқорига олиб чиқиш учун келишини айтишди", - деди Шевченко.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар