UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  1 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  62 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   16 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  3 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  7 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  7

Шерзод Темиров «Пахтакор» 2-бўлимни суст бошлаганини чарчоқ, дея баҳолади. Хюистра буни инкор қилди Янгиликлар

Шерзод Темиров «Пахтакор» 2-бўлимни суст бошлаганини чарчоқ, дея баҳолади. Хюистра буни инкор қилди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Турон» (3:1) учрашувидан сўнг «шерлар» жамоаси ҳужумчиси Шерзод Темиров фикрларини билдириб ўтди.

У дастлаб ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бугун «Турон» жамоаси ҳам ўзининг яхши жамоа эканлигини кўрсата олди. Аутсайдер дегани бу рақиб жамоага бемалол очко беради, дегани эмас. Бугун жуда ҳам қийин ўйин бўлди. 1-бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда 2-3 та вазиятдан тўғри фойдаландик ва ғалаба қозондик.

— Нима деб ўйлайсиз, ушбу учрашувда «Пахтакор» ўзининг максимал кучини кўрсатдими?

— Андижондан қайтганимиздан сўнг тикланиш қийин бўлди. Энди яна мухлисларни ғалабалар билан хурсанд қилишда давом этамиз.

— «Андижон» билан ўйиндаги мағлубиятни тасодиф дейиш мумкинми?

— Тасодиф? Ўша ўйинда ҳам вазиятлар бўлди. Лекин улардан унумли фойдалана олмадик. Шуни ҳисобига ютқаздик. Улар ўз вазиятидан фойдаланиб, ғалаба қозониб кетишди.

— Ушбу ўйинда «Пахтакор» иккинчи бўлимни бироз кучсизроқ бошлади ва шунинг эвазига «Турон» гол уриб кетди...

— Бу чарчоқ билан боғлиқ.

— Чарчоқ биланми? Мураббийнинг танаффусдаги кўрсатмаси қандай эди? Яъни ҳимоявий ўйин кўрсатиш ҳақида...

— Йўқ, бизда ҳеч қачон ҳимоявий ўйин бўлмаган. Фақат ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Шерзод Темировнинг фикрларини хусусида «Пахтакор» жамоаси бош мураббийи Питер Хюистрадан изоҳ сўрадик.

"«Турон»нинг ўзгаришлари бевосита бизнинг ўйинимиз ўзгаришига олиб келди. Тўлиқ ҳудудларни ёпган ҳолатда ҳужум қилишнинг имкони йўқ. Жуда қийин. Жисмоний томондан муаммо йўқ. Футболчилар жуда яхши ҳолатда", — деди Хюистра.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика