UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  2 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  1 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  3 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  21 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97

Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйинимизга келиб бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат. Бугун ишқибозларимиз яхши далда бериб туришди. Афсуски, уларнинг ишончини оқлай олмадик. Яхши сифатдаги жамоа билан ўйнаш осон бўлмади. Тезкор гол уришни мақсад қилгандик, бу ҳам ўхшамади. Вазиятлар яратдик, лекин тўпга якуний зарбани бера олмадик. Иккинчи таймда ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Бизга гол керак эди. Бугун ҳужум ва ҳимоядаги мувозанатни топа олмадик. Рақиб эса бирин-кетиш голлар уришда давом этди. Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик. Ҳақли ғалаба билан "Пахтакор"ни табриклайман. Мени хурсанд қилган жиҳати, футболчиларимиз охиригача қўлни туширмади.

-  Бугун Фране Икич майдонга тушмади. Ҳимояда унинг йўқлиги билиндими?

- Ҳимояда бошқалар ҳаракат қилди ва ўзларини кўрсатишга интилишди. Бугун Нодирбек Аҳмаджонов ҳимояда ўйнади ва бироз тажриба етишмади. Айниқса бу иккинчи голда билинди. Лекин бу - футбол, тажриба секин-аста ошиб боради.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика