Шерзод Каримов: "Тракторсози"га қарши ўйинда ҳам мухлисларимизга хурсандчилик улашмоқчимиз"
11 мар 2016 22:15
Янгиликлар
Шерзод Каримов: "Тракторсози"га қарши ўйинда ҳам мухлисларимизга хурсандчилик улашмоқчимиз"
"Пахтакор" футболчиси Шерзод Каримов "Қўқон-1912"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйингача "Қўқон-1912" жамоасининг ўйинларини ўрганиб чиқдик, кучсиз томонларини топа олдик ва рақиб хатоларидан фойдалана олдик.
Энди яхши кайфият билан "Тракторсози"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Рақибни яхшилаб ўрганиб чиқиб, мухлисларимизга хурсандчилик улашамиз деган умиддаман.
Голимни ўйинга ташриф буюрган кичкина жияним Шахрузга бағишлайман", - дея ўз фикрларига якун ясади Шерзод Каримов.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўйинда гол киритиш билан бирга жамоасининг иккинчи голига узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.
Азиз Тўхтамуродов

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар