UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Шерали Жўраев: "Қизилқум" — юқори ўринларга муносиб жамоа! Янгиликлар

Шерали Жўраев: "Қизилқум" — юқори ўринларга муносиб жамоа!

Яқинда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев “Футбол экспресс” газетасига интервью берди.

Унда футболчимиз янги мавсум тараддуди ва келгуси режалари хусусида ўртоқлашди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шерали, айни дамда янги мавсумга тайёргарлик жараёни қандай кечмоқда?

-Тайёргарлик айни қизғин палласига кирган дейишим мумкин. Бугунги кунга келиб кунига икки маҳалдан машғулотларни олиб бормоқдамиз. Машғулотлар бир-биридан қизиқарли ва кўтаринки рухда ўтмоқда. Машғулотларимиз асосан Навоий шаҳрида ташкил қилинмоқда. Мураббийларимиз назарий ва амалий машғулотларни бир-бирига боғлаган ҳолда сифатли ташкил қилишмоқда. Ўз ўрнида биз футболчилар ҳам уларнинг  кўрсатмаларини бажаряпмиз. Тайёргарлик борасида барчаси кўнгилдагидек кечмоқда. Мураббийларни таъкидлашича, янги мавсумда жамоамиз кучли бешликка кириш учун кураш олиб боради. Демак, янги мавсумдаги режамиз аниқ, шундай экан, жамоани равнақи йўлида барчамиз бир бўлиб меҳнат қилишимиз керак бўлади.  

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа ҳориж йиғинини ҳам ташкил қилса керак?

-Ҳориж йиғини ташкил қилинса  мақсадга мувофиқ бўларди. Сифатли майдон ва қулай об-ҳавода ким ҳам шуғулланишни истамайди дейсиз. Клуб рахбариятини айтишича, жамоани Дубай шаҳрида ўқув-йиғинини ташкил қилиш режалаштирилган. Лекин бу фақатгина режа холос, барчасини вақт кўрсатади. Агар жамоамиз ҳорижда йиғин ташкил қилса ўйлайманки, бу фақат бизга фойда беради.

 Жамоага янги ўйинчилар келиб қўшилаётганлиги ҳақида эшитдик, рақобат ҳам кучайиб кетгандир?

-Албатта, жамоамизга бир нечта кучли рақобат мухитини шакллантириши мумкин бўлган янги ўйинчилар келиб қўшилишди. Булардан Илхом Юнусов Алишер Юсупов каби футболчиларни айтиб ўтишим мумкин. Рақобат бор жойда ўсиш ва юксалиш бўлади. Шундай экан, кучли футболчиларни жамоамизга келиб қўшилиши биз учун фақат фойда бўлади деб ўйлайман.



“Қизилқум” билан шартномангиз бу йил ҳам амалда бўладими?

-Шартномам ўз ниҳоясига етган. “Қизилқум” билан ҳали янги шартномага имзо чекмадим. Бир қанча жамоалардан оғзаки таклифлар бўлди. Лекин, мен бу мавсумда ҳам севимли жамоам таркибида тўп сурсам керак.

Кўпчилик қатори Сиз ҳам ҳориж чемпионатида тўп суришни истасангиз керак?

-Албатта, ҳориж чемпионатларида тўп суришни барча қатори мен ҳам истайман. Аъло даражадаги шароитлар, моддий ва маънавий томондан юксаклик, бундай шароитда барча футболчилар тўп тепишни истайди. Агар шундай вариантлар пайдо бўлса, уни қўлдан чиқармайман. Биласизми мен учун мухими кучлироқ жамоа таркибида тўп суриш, қолгани эса ўз-ўзидан бўлаверади. Қанчалик кучли клубда тўп сурсангиз, малакангиз ҳам ошиб борверади. Бошқаларни билмадими, лекин мен учун пул мухим аҳамиятга эга эмас, асосийси жамоа кучли бўлсин.

Масалан, Малайзия Суперлигасидан таклиф бўлса?


-Бу мамлакатга кўплаб футболчиларимиз йўл олишмоқда. Айтишларича, Малайзия чемпионати ҳам қизиқарли ва  легионерлар эвазига бугунги кунга келиб, юксалиш жараёнида экан.  Мен ҳозирча ўзимизни жонажон ватанимизда тўп суриб мухлислар мехрини қозониш ниятидаман. Ҳориж чемпионатида тўп суриш режамда бор, бу қачон амалга ошишини эса вақт кўрсатади.

“Қизилқум”ни олдига юқори ўринлар вазифа қилинса-да, лекин у тўлиқ бажарилмаяпти. Ўтган мавсумда ҳам жамоа 10-ўрин билан кифояланди...


-Тўғри айтдингиз, жамоамиз катта натижаларни ўз олдига қўймоқда ва шу мақсадда майдона тушмоқдамиз. Афсуски, аксарият ўйинларда биздан омад очиқчасига юз ўгирди. Натижада, эса ўта мухим учрашувларда очколарни бой бердик, шуларни хисобига биз якунда 10-ўринни эгалладик деб ўйлайман. Ўз майдонимизда деярли тенг кучли рақиблар — «Машъал», «Металлург», сафарда эса «Сўғдиёна», «Андижон», «Қўқон-1912» жамоаларига муҳим очколарни бой берганимиз бизга қимматга тушди. Бу натижа барчамизни қониқтирмади. Чунки жамоамиз бундан-да яхшироқ натижаларга қодир эди.

Балки, молиявий томонлар яхши натижалар эгалланишига ўз таъсирини кўрсатгандир?

-Нолишга ҳожат йўқ. Рахбарият ойлик ва мукофот пулларримизни ўз вақтида бериб турибди. Баъзи жамоаларга ўхшаб қарздорлик мавжуд эмас.  Фақат биз футболчилар майдонга чиқиб, ўйнашимиз керак, деб ҳисоблайман. Очиғини айтсам, пул томонидан нолийдиган томонларимиз ҳозирча йўқ.

Аксарият мухлислар юртимизга келаётган легионерларнинг савиясидан нолишмоқда...

-Тўғри, баъзан савияси юқори бўлмаган бир қатор ҳориж ўйинчиларини учратишимиз мумкин. Лекин бизни жамоада ўйнаётган грузиялик  Георгий Квесиешвили ва украиналик Андрей Деркачлар легионер мақомига мос тарзда меҳнат қилишди. Бир сўз билан айтганда, савияли ўйинчи эканлигини барчага кўрсатиб қўйди.

“Қизилқум”да 23-рақамда тўп сурасиз, нега айнан шу рақамни танлагансиз?

-Андрей Аршавин мени футболдаги кумирим ҳисобланади. Унинг ўйинларини доим кузатиб, ўзим учун кўп нарса ўрганганман, у эса доим 23 рақам остида тўп сурган.  Шу боис Аршавинга ҳавас қилиб шу рақамни танлаганман. 


Хайрулло ВАСИЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика