"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди

Omonjon To`xtamirzayev
25 апр 2024
Шеффилд шаҳри клуби ўта омадсиз мавсум ўтказмоқда.

"Шеффилд Юнайтед" бу мавсум 92 та гол ўтказиб юборишга улгурди. Бу АПЛ тарихида (38 турни инобатга олганда) 1995/96-йилги мавсумдан буён энг ёмон натижа ҳисобланади.

Мавсум якунига 4 тур қолган бир паллада "Шеффилд" 16 очко билан охирги ўринни банд этиб турибди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Goal