UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  18 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  7 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  1 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

Шайхлар ёки Перес? Яқин 10 йилда Европа қироли ким бўлади? Янгиликлар

Шайхлар ёки Перес? Яқин 10 йилда Европа қироли ким бўлади?

Тан олиш зарур ўтган 10 йилликда футболда иккита асосий куч бор эди – "Реал" ва "Барселона".

Баъзан шундай тасаввур уйғонардики, бутун дунё иккига бўлиниб ё Мадрид, ё каталонияликлар томон бўларди! Янги ўн йилликда эса баъзи нарсалар ўзгарадиганга ўхшайди – каталонияликлар суперклуб мақомини сақлаб қолишга, Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўхшаб қолмасликка, ҳаракат қилишадиганга ўхшайди. Мадридликлар эса жаҳон футболида етакчиликни бегона қилиш ниятида эмаслар. Ушбу курашда "Барса"нинг ўрнини ҳозир АПЛдек чемпионатда рақиблари "додини" бераётган "Манчестер Сити" эгаллайди. 

Албатта "Бавария" ва ПСЖ каби клублар ҳам бор. Бироқ ўз чемпионатларининг абсолют гегемони бўлган ушбу жамоаларни Европанинг етакчиси дейиш қийин, ҳаттоки улар 1-2 мартадан ЕЧЛни қўлга киритса ҳам. Ички чемпионат – муҳим жиҳат. Яққол бир жамоа ва қолганлар бўлган вазиятлардаги ғалаба қиймати бироз қадрсизланиб қолади. Италияда эса "Ювентус" қайта қуриш даврини бошидан ўтказаётган бўлса, халқаро аренада унга муносиб ўринбосар ҳозирча чиққанича йўқ.

"Манчестер Сити" Европанинг энг яхши клуби бўлади:

1) Қудратли тизим. Бош директор Ферран Сориано ва спорт директори Чики Бегиристайн ўша афсонага айланган "Барселона"да янги тизимга асос солганлардан ҳисобланади, кейин улар биргаликда "Сити"да яхшигина кўламдаги ишни бажаришди. Улар сабаб клубга Гвардиола келди, скаутинг хизмати кучайди, City Football Group холдинги дунё бўйлаб 10 дан ортиқ клубга эга бўлди. Бу анчайин қудратли ва таъсир кучига эга бизнес-империя! Шу ўринда ҳеч бўлмаса "Ман Сити"нинг молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда айбланиб, дисквалификациядан қутилиб қолганини эслаш етарли.


2) Стратегия. Гвардиолани танлаб, клубдагилар айнан стратегик жиҳатдан ривожланишни танлашди. Пеп – тизимли мураббий ва у узоқ вақт давомида жамоани шакллантиради. Ҳа, испанияликнинг шартнома муддати кейинги йил якунига етади, лекин томонлар ҳамкорликни давом эттиришлари мумкин. Янги шартнома масаласи қандай якунланса ҳам Хосеп ҳеч қачон ўзидан кейингиларга ёмон ҳолатдаги жамоа қолдирмаган. "Ман Сити" хўжайинлари ҳам Гвардиоланинг ўрнига футбол фалсафаси каталонияликникига ўхшаш инсонни олиб келишса ажаб эмас. 

3) Пул. XXI асрда пуллар муваффақиятнинг асосий омилларидан бирига айланди. "Сити" имкониятларининг чегараси ҳозирча кўринмаяпти. Анчайин бой ҳисобланган АПЛда ҳам "шаҳарликлар"нинг қолганлардан бир бош устун бўлиб тургани сўзимиз исботи бўлади. Мисол учун "Ливерпуль" зўр менеджменти ва ажойиб мураббийи, бироқ имкониятлари чеклангани сабаб рақобатда имкониятни бой бермоқда. Шунингдек, "Ман Сити" трансферларда камдан-кам адашади. "пул – менеджмент" тизимида инглизларга бутун Европада ҳам тенг келадиганини топиш мушкул.

4) Таркибдагиларнинг ёши ва доминант футбол. Гвардиола таркибда авлодлар алмашинувини секин-асталик билан олиб бормоқда. Асосий таркибга яқин футболчилар ичида ёши 30 дан ошганлардан фақатгина Де Брюйне, Махрез, Уокер ва Фернандиньо бобо қолди. Қолганлар – айни кучга тўлган даври, қўшимчасига ёш иқтидорлар ҳам имкониятларини кутиб туришибди. Пеп ўзи ишлаган барча клубда доминант футбол ДНКсини мерос қилиб қолдиради ва "Ман Сити" яқин келажакда исталган рақиб билан ўз футболини кўрсатишга уриниб ҳаракат қилади.

5) "Реал"нинг муаммолари. Мадридда жуда кўп нарса, балки ҳаммаси, Пересга боғлиқ, у эса 74 ёшда. Айнан Флорентинонинг ҳукмронлик даври орасидаги "пауза" клубнинг замонавий тарихидаги энг омадсизи ҳисобланади. Қўшимчасига барибир Ла Лига ҳамон АПЛдан бироз ортда деб ҳисобланади. "Шаҳарликлар" мунтазам равишда кучли рақиблар билан рўбаро келишади ва бу янада ривожланиш учун туртки бўлиб хизмат қилади. "Қаймоқранглилар" эса ҳозирча Модрич, Бензема, Каземиро, Кроссга муносиб ўринбосар топа олишмади. Ушбу футболчилар ва яна баъзи "қариялар" жамоани тарк этгач, янги таркибни шакллантиришга бир неча йиллар талаб этилиши мумкин. 

Яқин келажак "Реал"га аталади

1) Флорентино Перес. Футбол тарихидаги энг муваффақиятли ва имкониятлари кенг менежерлардан бири! Пулларни тўғри ишлатишни, футболчилар билан келишишни билади, тушунарсиз трансферларга қўл урмасликка ҳаракат қилади ва футболчилар вазиятни бошқаришига имкон қолдирмайди. Ҳаттоки Роналду билан вазиятда ҳам Фло футболчининг маошини янада кўтаришга рози бўлмади ва уни харид қилганидан қимматроққа сотиб юборди. Флорентино қанчалик принципиал тарзда иш олиб боришини Рамос билан бўлган вазият яна бир бор исботлаб қўйди. Футболчи аввалига клуб унинг шартларига кўнишига ишонган ҳолда таклифларни рад этди, вазият кутилганидек бўлмагач, маоши камайишига ҳам рози бўлган Серхиога кеч бўлганини маълум қилишди. Перес айёр, хатоларини тезда тўғрилашга ҳаракат қилади ва инқирозли вазиятларга тушиб қолмасликни билади.

2) Янги "Галактикос". "Реал" – бу супербренд, кўплаб футболчилар учун фаолиятининг юқори чўққиси. Шу сабабли клуб доимо эътибор марказида бўлади ва топ футболчиларни жалб қилиши осон бўлади. Ёзда катта эҳтимол Мбаппе келади, унга шерик сифатида Холандни ҳам олиб келиш ишлари фаол тарзда давом этмоқда. Янги "Галактикос"нинг асоси тайёр бўлаётгандек, тўғрими? Милитао ва Менди ҳимояда, Камавинга ва Вальверде марказда, Винисиус ва Мбаппе/Холанд олдинги чизиқда. Перес Европа Чемпионлар Лигаси бош совринини яна ўзиники қиладиган жамоа шакллантирмоқда.

3) Имкониятлар ва пойдевор. Бу дунёдаги энг қиммат футбол бренди. "Реал" маркетинг орқали катта пул ишлаб топади, унга инқирозлар у қадар қўрқинчли эмас, клуб пандемия давридаги икки йилда ҳам энг кўп фойда кўрганлар рўйхатида етакчилардан бири. Перес бутун дунё коронавирус билан банд бўлаётган бир даврда янги "Бернабеу"да реконструкция ишларини олиб бормоқда. Берлускони кетгач "Милан"га нималар бўлганини бутун дунё кўрди. Аммо Перес вақти келиб клубни тарк этса ҳам, жамоа қийин аҳволда қолиб кетмайди. Испаниядаги миш-мишларга қараганда Флорентино ўрнини ўзидан кейин "бегона қилмай", Зидан эгаллашини истамоқда – бу амалга ошса, рақибларнинг ҳолига вой!

4) Ғолиблик менталитети. ЕЧЛнинг 13 та кубогига "Ман Сити"нинг бу борадаги кўрсаткичи - 0. "Реал" ХХ аср ўрталаридан қитъада энг зўри бўлишга одатланган. Бундай менталитетни 10 йилда шакллантириб бўлмайди. Ҳаттоки ўтган мавсумда ҳам, 50+ жароҳатлар билан, Мадрид ЕЧЛ финалига бир қадам қолганида тўхтади. Бу каби психология ёшларга ҳам ўтмоқда. Роналду, Рамос каби етакчилар жамоани тарк этди, лекин клуб ғалабаларсиз қолиб кетмади. "Қаймоқранглилар" ичига тушиб, ғалабалар исини сеза бошлайсан!

5) "Манчестер Сити"нинг Гвардиолага боғлиқлиги. Шайхлар ва ақлли менеджментга қарамай, "шаҳарликлар"нинг АПЛдаги доминантлиги – биринчи навбатда Пепнинг шарофати. Бугунги кунда испаниялик каби муваффақиятли мураббийни топиш деярли имконсиз. Хосеп ҳаттоки "Барса"да ҳам зерикди, вақти-вақти билан унга янги чорловлар керак бўлади. Балки "Сити"дан ҳам у кетиб бўлган бўларди, агар ўтган йили ЕЧЛ бош совринини қўлга киритганида. Кўпи билан Хосеп яна 2-3 йил "чидаши" мумкин. Каталонияликнинг ўринга ким келса ҳам, янги бош мураббийга осон бўлмайди. У кўп нарсани ўзгартириши талаб қилинади ва бу муваффақиятсизликка олиб бориши мумкин. 

Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика