"Шахтёр" футболчиси учун АПЛ клублари курашади

16 дек 2020, 22:41
Донецкнинг "Шахтёр" клуби ярим ҳимоячиси Манор Соломон қишки трансфер ойнасида Англияга кўчиб ўтиши мумкин.

Gooner нашрининг хабарига кўра, 20 ёшли исроиллик футболчининг хизматларига "Арсенал" ва "Лидс" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Соломон жорий мавсум "Шахтёр" учун 17 ўйин ўтказди (5 гол, 1 ассист). Унинг украин жамоаси билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sportanalytic.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›