UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  1 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  5 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  5 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  14 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2

Шавкат Саидов: "Тарихий ғалабадан хурсандмиз" Янгиликлар

Шавкат Саидов: "Тарихий ғалабадан хурсандмиз"

"Навбаҳор" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шавкат Саидов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун ажойиб ўйинни гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда тенг курашлар остида ўтди. Хавфли вазиятлар яратиш бўйича бироз устунликка эришдик. Танаффусдан кейин жамоамиз асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, ўзимизга керакли натижани қайд этдик. Ўйиндан олдин ўзаро учрашувлар статистикага эътибор қаратиб, Наманганда жамоамизни ғалаба қозонмаганлигига гувоҳ бўлгандик. “Навбаҳор” ўзаро қарама-қаршиликларда катта устунликка эга эди. Лекин, бу йилги чемпионатда жамоамизни қай тарзда қатнаша олаётганлигини ўзинглар кўряпсизлар.

Яъни саккизта ўйиндан бери мағлубиятсиз серия давом этиб келмоқда. Намангандан қачондир ғалаба билан қайтишимиз мумкин эди. Бугун айнан шу тарихий воқеани фурсати етган экан, уч очкони қўлга киритди. Фурсатдан фойдаланиб, йигитларга намойиш этган ўйинлари қа қўлга киритилган ютуқ учун миннатдорчилик билдириб ўтаман. Табиийки, натижадан қониқиш ҳосил қилдик. Ўйин борасида гап кетганида, дастлабки дақиқаларданоқ майдонда иккинчи эмас, аксинча биринчи рақамли жамоа сифатида тўп суришни режалаштиргандик.

Футболчиларимиз биринчи бўлимда барча кўрсатмаларни бехато бажаришди. Айнан шу жиҳат ҳисобда олдинга чиқиб олишимизга замин яратди. Танаффусда йигитлардан иккинчи бўлимда кўпроқ ҳимояга эътибор қилишни талаб этдик. Шу сабабли иккинчи бўлимда осон бўлгани йўқ. Айрим вазиятларда дарвозабонимизнинг маҳорати, баъзи ҳолатларда “Навбаҳор” футболчиларининг омадсизликлари дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишимизга сабабчи бўлди. Кейинги учрашувларда “Навбаҳор” жамоасига омад тилайман, - дейди Саидов.

"Навбаҳор" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика