

- Бугун ҳар иккала бўлим ҳар хил ўтди. Биринчи таймда голга қадар "Бунёдкор"га муносиб қаршилик кўрсатаётгандик. Аммо голдан сўнг футболчиларда ҳаяжон сезилди шекилли устунликни топшириб қўйдик. Иккинчи таймда эса ташаббус биз тарафда бўлди. "Бунёдкор" эса қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Футболда гол урган жамоа ютади.
Матбуот анжуманида нега мен қатнашаман? Мирсодиқов нега иштирок этмаслиги ҳақидаги саволга Рустам акани ўзлари жавоб берсалар мақсадга мувофиқ бўларди. Бу ишни менга ишониб топширишган.



