UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  0 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  2 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  28 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  13 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  7 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-23 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан табриклади Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-23 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан табриклади

Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионати ғолибига айланишди.

Футболчиларимизнинг чиройли ғалабасидан сўнг мамлакатимизнинг муҳтарам президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларини ғолиблик билан қутлади.

Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиблари – Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларига

Азиз фарзандларим!

Қадрли устоз ва мураббийлар!


Барчангизни футбол бўйича Ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг финал босқичида ғоят оғир ва ноқулай об-ҳаво шароитида том маънода матонат ва жасорат намунасини намоён этиб, ғолибликни қўлга киритганингиз билан ўз номимдан, кўпмиллатли халқимиз номидан самимий муборакбод этаман.

Сизлар қўлга киритган мислсиз бу ғалаба бутун халқимизга чексиз қувонч бағишлаб, Ўзбекистон ёшларининг қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор кўрсатди. Бу улкан зафар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиздаги миллионлаб ёшларни мардлик ва матонат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга улкан ҳисса қўшади.

Эл-юртимиз сизлар каби мард ва жасур, фидойи ўғлонлари билан, юртимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари билан фахрланади.

Барчангизни бағримга босиб, сизларга сиҳат-саломатлик,
куч-ғайрат, жонажон Ўзбекистонимизнинг шон-шуҳратини дунёга тараннум этишда доимо ютуқ ва зафарлар ёр бўлишини тилайман.


Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев



Одилжон Ҳамробеков - U-23 Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси!

Ўзбекистон U-23 Осиёни забт этди!

Рейтинг: +467   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика