UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02Нагельсманн: "Учтадан кўп гол уришимиз мумкин эди"  0 08:41Аспиликуэта: "Қониқарсиз. "Челси" гуруҳда биринчи ўринни эгалламоқчи эди"  2 08:20"Бавария" ЕЧЛда иккинчи марта гуруҳда барча ўйинларда ғалаба қозонди. Бунгача фақат битта жамоа буни амалга ошира олган  3 08:04Olamsport: Чемпион манзилга етиб келди, оғир атлетика бўйича ЖЧ янгиликлари ва бошқа хабарлар  0 07:51"Барселона" 21 йил ичида илк маротаба ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқа олмади  38 07:30ЕЧЛ. "Вольфсбург" - "Лилль" 1:3  0 07:25ЕЧЛ. "Зальцбург" - "Севилья" 1:0  0 07:20ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Янг Бойз" 1:1  0 07:15ЕЧЛ. "Бавария" - "Барселона" 3:0  3 07:14"Барселона" кетма-кет тўртинчи ўйинда "Бавария"га ютқазди. Тўплар нисбати - 4:17  26 07:10ЕЧЛ. "Бенфика" - "Динамо Киев" 2:0  0 07:05ЕЧЛ. "Зенит" - "Челси" 3:3  0 07:00ЕЧЛ. "Ювентус" - "Мальме" 1:0  0 03:06ЕЧЛ. "Бенфика" плей-офф йўлланмасини ҳал қилди, "Севилья" эса ўзининг мусобақасида  19 02:54ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" иккинчи таркиби билан сўнгги турда дуранг ўйнади  32

Шартномаси декабрда якунланадиган Авазбек Ўлмасалиев фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин? Янгиликлар

Шартномаси декабрда якунланадиган Авазбек Ўлмасалиев фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин?

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Суперлига 23-турида “Турон” устидан ғалаба қозонди, - 3:1.

Ўйиндан сўнг “қалдирғочлар” футболчиси Авазбек Ўлмасалиев билан суҳбатлашдик. 

- Авазбек, бугунги ўйиндан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Қизиқарли ва ҳаёжонга тўла ўйин бўлди. Биринчи бўлиб майдонда 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин, ҳисобни сақлаб қолишни режалаштиргандик. Чунки “Турон” бизга жиддий қаршилик кўрсатаётганди. Лекин меҳмонлар гол уриб олганидан сўнг, ортга йўл қолмаганини ва охиригача ғалаба учун ўйнадик. Рақибнинг иккинчи голни уриш истагида олдинга ўтиб кетганидан фойдаланган ҳолда, ғалаба голларини уришга муваффақ бўлдик. 

- “Бунёдкор”нинг мавсум давомида барқарор ўйин кўрсатишига нима ҳалақит қилмоқда?

- Тўғриси, бу фикрингизга қўшилмаган бўлардим. “Бунёдкор” ҳар бир ўйинда яхши ўйнамоқда. Фақатгина, омад етишмаслиги сабаб очко йўқотилди. Бундан ташқари, таркибимиздаги айрим ўйинчиларимиз ёрдам бера олишмаяпти. Шу ҳам натижаларимизга бироз таъсир қилмоқда. Шу ўринда жароҳатини даволатаётган Фаррух Икромовнинг тезроқ сафга қайтишини истаймиз. 

- Совринли ўринлар учун кураш қизғин кечмоқда. Айтингчи, “Бунёдкор”нинг бу йўлдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Олдимизда турган баҳсларда ижобий натижа кўрсата олсак, ишонаманки, биз ҳам совринли ўринларни бирини эгаллашимиз мумкин. Ҳаммаси ўз қўлимизда. 

- “Бунёдкор” билан шартномангиз қачон тугайди? 

- Шартномам шу йилнинг якунига қадар мўжалланган.

- Шартномангиз тугаганидан кейинги режаларингиз қандай?

- Ҳозирча бу борада ўйлаб кўрганимча йўқ. Мавсум якунига етганидан сўнг бир қарорга келамиз. 

- Собиқ жамоангиз “Нефтчи” Суперлига йўлланмасига эга чиқди. Келгуси йил учун фарғоналиклар сизга таклиф билан чиқишса, буни қабул қилармидингиз?

- Аввало “Нефтчи”ни Суперлигага йўл олгани билан табриклайман. Ҳозирча таклиф тушгани йўқ. Шу боис бу ҳақида гапиришдан фойда йўқ.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
23 окт 11:49:16
Arsenal & Valensiya
Neftchini og'ir kunda tashlab ketib endi qaytarmish
   
28 окт 08:41:26
UZB-Абу-Даби
Arsenal & Valensiya фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Neftchini og'ir kunda tashlab ketib endi qaytarmish
Қачон оғир кунга тушбди Нефтчи
   
23 окт 21:49:06
Xudaykulov Furkat
Отангга Рахмат португал дустим Секейра. Энди р.эрматов Бир ойнага караб узига узи савол жавоб килсинчи нимага ухшаб колди. Узбек футболини тикадиган жойига тикиб булдинку, судяларинг билан, ноинсоф, виждонсиз, муттахам. Кетсангчи, кулингдан хеч нарса келмаяптику. Сайловни хам уйин килдинг, халкни каргишидан куркмасанг, худодон курк банда.
   
23 окт 13:50:34
Vista 1981
Bunyodkorda ochildi shu yerda qolaversin.
   
23 окт 13:12:03
Abduraxmonov
Нефтчига кайтади акаси шерзод хакимов нефтчида ва албатта укасини кайтаради
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика