

Маълумотларга кўра, Хитой клуб 47 ёшли мутахассиснинг вакиллари билан боғланди.
"Шанхай Шэнхуа" Густаво Пойет қўл остида 22 та учрашув ўтказди ва айни дамда Хитой чемпионатида 11-ўринни эгаллаб турибди.
"Барселона" бош мураббийи вазифасини тарк этган Луис Энрике бир йил таътил олмоқчи, бироқ у "Шанхай Шэнхуа"ни бошқармоқчи бўлса, тезроқ мураббийлик вазифасига қайтишига тўғри келади - Хитой чемпионатида янги мавсум 2018 йилнинг бошида старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике "Барселона" билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.



